Ватан хақида ўғилбола асар яралди!

Ватан хақида ўғилбола асар яралди!

- in Yangiliklar
33
0

 Ўзбек санъатида Ватан хақидаги асарнинг нихоят  ўғилболаси яралди!

 

 

Юлдузнинг “Адойинг бўлгаймиз”  ва Севаранинг “Улуғимсан Ватаним” каби Ватан хақидаги АСАРлар қаторига мана неча йиллардан бери  яна шундай даражадаги санъат намунаси қўшила олмаётганди, назаримда. Айниқса эркак киши айтгани… Мардонавори дейлик, а. “Такой” ЭРКАКЧАсидан!

 

Санъаткор эмас, танлов сахнага берилиб, санъаткорларни у ажрата  бошлаган даврдан бошлаб эса майдонда куйланган  Гулсанам ва Озодбеклар ижросида , рости , ажойиб ижродаги қўшиқлар яратилган бўлишига қарамай, тан олиш керак, юқоридаги асарларга (негадир)  бирортаси тенг бўла олмади…. Нимадир етишмасди… махоратли ижро ва гўзал сатрлар хамиша хам асосийси бўлмас экан.   Ўша етишмаётган нимадир бу ЖОНмиди ё фикримча, юқорида айтганимдек, эркакча ёндошув етишмаётганмиди…

ва мана,  нихоят,  омадли реванш…

 

Яна қанақаси?! Ўғилболаси!

Деярли 12 минутлик ва тарихий фильмларга тенг “Мендирман” қўшиғига суратга олинган клип.

 

Хақиқий мардона, Ватанпарварликни қалбан  зир титратиб, эркак зоти борки,  ички мардлик туғёнини намойиш эта оладиган қўшиқ!

Рости, мана хозир бу клипни кўриб…мана шу мени ички дунёим, шу мени қалбимдаги қўшиқ ва интернет оламидаги химоя аскарлик оламим деб юбордим!

 

Куни кеча , Озодбекнинг , тарихий фильм даражасидаги бўлган, “Мендирман” қўшиғига ишланган клип тақдим этилди ва очиғи, нафақат шу кунгача олинган барча клиплар,  балки,   уларга қўшиб,  барча фильмларимиздан хам аъло бўлган, мини фильм хам яралди дея, бемалол айта оламан! Бу фикрларимга  клипга билдирилган ижтимоий тармоқлардаги шундай маънодаги фикрлар хам далил бўлса керак.

Хамма олинган фильмларимиз хам бир бўлдию, мана шу,  мини фильм-клип хам бир бўлгандек.

Ватанпарварлик деганда, минг чираниб, унвон учунми , ё рахбариятга ёқай дебми,  қилинаётган “бдиш-бдиш” фильмлар хам бир, мана шу клип хам бир, очиғи!

Чунки, нимаики мавзу бўлмасин, камера ва микрофонларни, аввал қалбга йўналтирмоқ керак. 

 

Озодбек Назарбековнинг   “Мендирман” қўшиғига ишланган клип сўнггидаги  бугунги давр билан уйғунлашув хикмати енгилмаслик ва ўтмишдаги мардонавор химоя рухияти  узилмаганини англатса не ажаб?

Айнан клип сўнггидаги бугунги давр ва байроқлар билан кўриниш мендаги шу хиссиётни оловлатди!

 

 

Асар ўз олдига қўйган асосий мақсадни бажара олиши керак. Ваптанпарварликми? Демак, у одамни ич ичидан ларзага келтира олсин ва мен шу юрт учун қурбон бўлишга тайёрман деган нидоси этини жимирлатиб юборсин!

Мана сингдириш дегани ва мана ватанпарварлик рухиятию унинг ўсмир ва ёшларга эркакча ижодий мардонавор тарбияси!

 

 

Жаноб Назарбеков, мақсад уддаланди, ният холис экан, юзлар ёруғ! Табрик!

Ватан хақидаги ўғилбола асар билан табриклайман!

 

Бу қўшиқ ва унга ишланган клип йиллар ва керак бўлса асрлар оша юрт ўғлонларини Ватан химоясига  таъсирлантириб яшайди деб ишонаман!

 

Ха, айтганча: Клипни суратга олиш жараёнидан эксклюзив лавхалар ва Озодбек бошчилигида ижодкорларнинг интервьюларини хам кўрмаган бўлсангиз мархамат:

ЮТУБда томоша

 

Мееендирмааан ўшааааааааааааааааааааа

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *