Санъатга эр излаб келишадими?

- in Yangiliklar
99
0

Бир ёш хонанда бировни эрини эгаллаб олгани  ва у аёл тинмай оммавий ахборот воситаларига , хусусан бизга хам мурожаат қилаётгани, мана яқинда яна бир актриса турмушга чиққач унинг эрини хали ажрашмаган хотини ўз жонига қасд қилаётгани хақидаги хатлар билан оммавий ахборот воситалари ва табиийки бизга хам ёзмоқда.

 

Санъат оламига эр қидириб келишадими ўзи тушунмайман. Майли, яхшидир мақсад, аммо бировни эрини изламангда!

Шахсий хаёт албатта шахсий!!

Аммо у бошқа бировни шахсий хаётига зарар эвазига бўлмасагина!!!

 

Афсуски, сўнгги пайтлар шоу-бизнес олами вакиллари шахсий хаёти билан боғлиқ тўй ёки яширин тўй деймизми, “ном оқлаш” сохта тўйими,   хуллас шубхали шахсий хаёт байрамлари билан боғлиқ хабарлар кўпаймоқда. Сўнгги пайт деганим интернет даврида хаммага осон бўлди, маълумотлар бир зумда тарқалади, плагиатам, бировни эрини плагиат қилишам тезда фош қилинмоқда.

 

Қизиғи,  куёвболаларнинг қариндошлари ва керак бўлса ота-онаси хам  тўйдан бехабар қолиб хайратланиши холлари ажаблантиради. Айрим куёвларнинг эса ажралмаган аёллари жим тура олмай хаммага мурожаат қилишларида аслида фарзандлари келажагини ўйлаб уялишлари ачинарли хол.

 

Касалини яширсанг истмаси ошкор этур ва яна ўша гап: бу шахсий хаёт ва уларнинг шахсий иши , лекин бундан шахсий хаётлардан азият чекаётган тарафлар оммавий ахборот воситаларига мурожаат килишдан ўзга чораси қолмасачи?

 

Қонунан шахсий хаёт химояда, аммо қачон бировни бахтсизлигига ўз бахтини қуриб шахсий хаёт номига беркинаётган  ва бир оилани бузаётгалардан азият чекаётганлар хақида хам  лойихалар қонунда қабул қилинаркин?

 

Бой “куёвбола”лар нафсини тия олмаслиги бу бир муаммо ва машхур чехраларни севишини ўзи аслида ёлғон муносабат далили, чунки улар экрандаги образ шайдоси ва демакки улар билан оила қургач узоққа бормайди. Асли оиласи бор бўлган куёвболаларни айтяпман! Бўйдоқларни эмас….хотя…ха майли. 

Аммо ўша машхурлар уйланган ва оиласи борларга турмушга чиқишда буни шахсий хаёт дейишга виждони қабул қилармикан?
Бир кунлик ва тўшаккача бўлган бойликка хавас аслида  фохишаликни далолати эмасми? Хамкасблар хурмат қилармикан?
Халқчи?
Кимга хизмат қиляпсизлар ва кимлар олқиши билан юрибсизлару нафсингизни тия олмай бировни оиласини барбод қилиб халқда фохиша номини олганингизку майли, аммо санъатни шу ном билан тобора далил қилаётганингиз ачинарли.

 

Эр топилавермагач ва ёш ўтавергач “ха битта кўриб қўяйчи артистиданам” деганига “Аввал тўй кейин “бўй бўй” деб шарт қўйиш хам кўпде… Шартта мошина ва ёки квартира олдиру “Жўна оилангга!” десаларингку бошқа гап. Тўғрисиде, оиласидан узгандан кўра, нафси хаққини катта қилиб юлгину аммо оиласига қайтар. 

Санъат тобора ифлосланиб, “бу касб қизлари аслида ким экани” шу сохада камчиликда бўлса хам лекин бор бўлган тоза қизларни юзини қора қиляпти.

Балки бу дипломсиз ва хаваскорлик сабаб бу касбга келаётанларни асл мақсадларини  вақт кўрсатаётгандир? Чунки бундай хабарлар дипломи борлардан бўлмаяптида…. кўпинча)
Хуллас…
Эссиз санъат…

Шахсий хаёт албатта шахсий!!

Аммо у бошқа бировни шахсий хаётига зарар эвазига бўлмаса!!!

Бировни бахтсизлиги устига ўз бахтингизни қура олмайсиз! Уволи оғир! Жавоби шу хаётда хам ёмон натижаларини кўрсатяпти!

 

Хар бойвачча барибир ўз оиласига қайтмоқда, кўряпмиз. Хавас қилиб “бир кўргани” билан   номингизни хам бир “кўриб қўйгани” қолади холос.

 

Бировники барибир бировники! У барибир оилам болам чақам деб қайтади. Бир маротаба ишлатиладиган презервативдек вақтинча эрмак ўтгандан кўра бокира ўлиб кетган яхши, тўғриси. 

 

Исломда хам бир неча хотинликда хар тараф розилиги билан бўлсагина ва хар икки тарафни бирдек тутсагина дейилган шарти бор!

Бу эса ўша “куёвбола”ларга  эслатма!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг