Август-2017 қахрамонлари! ФотоХисобот!

- in Yangiliklar
112
0

 

4-август кунги “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихамизнинг санъат оламидан  мехмони актриса Муқаддас Саъдуллаева хам бўлиб, ихтиёрий ва ўз ташаббуси билан барча текширувлардан ўтгач, шу кунги қахрамонларимиз қатори у хам  қон топширди. 

 

 

Шу куни хам  қон топширган барча фахрли чехраларимиз билан таништирар эканмиз, уларни август -2017 қахрамонлари деб бемалол эълон қила оламиз:

 

 

 

 

 

Қон топширганлар рўйхати

1. Саъдуллаева Муқаддас (актриса)
2. Акромов Элдор
3. Солихов Улуғбек
4. Абдуллаев Дониёр
5. Турсиметов Хикмат
6. Салимов Камолиддин
7. Халилов Рихситилла
8. Халилов Мирхалил
9. Садиков Абдуллох
10. Ахмедова Дилноза
11. Шерматов Элёр
12. Ходжаева Шахноза
13. Абдушамаев Сирожиддин
14. Бободжонова Наргиза
15. Розибадалов Сарваржон
16. Абдухакимова Гулноза
17. Бакирова Нодира
18. Камилова Зулфия
                                                Умумий  18-та донор қон топширди

 

 

Кино оламининг яна бир вакили, ёш ва танилиб бораётган, актер Шохрух Хамдамов хам шу куни тадбирга ташриф буюрди. У билан бўлган мини сухбатчани тақдим этгандик (манба). 

 

 

Шунингдек актриса Муқаддас Саъдуллаева билан хам бўлиб ўтган шу кундан қисқа интервьюни хам тақдим этгандик (манба)

 

 

Санъат олами вакиллари ушбу тадбирда  жонли ижроси урфга кирган бўлиб, актриса Муқаддас Саъдуллаева уялишлигини билдиргани учун “Сайёд-медиа”нинг собиқ хонандаси Имрон тахаллусли Ойбек Тўхтаев шу кунларда лунатик клипи тақдим этилган “Аълосиман”  қўшиғини куйлаб берди ва уни келаси жума куни видеохисобот тақдим этилганида  кўрасизлар. 

 

 

Кўриб турганингиздек унинг кўзлари очиқ ва у басир эмас, шунчаки клип мохиятидан келиб чиққан холда у уйқуда юрадиган қахрамонни талқин этган холос. 

 

 

Москвадан икки партияда келган янги браслетлар барча қон топширган ва моддий хайрия қилганларга топширилди. Москвада уни тайёрлаб жўнатишда хомийлик қилган “Шайдо” гурухи хонандаси Лияга ва уни Тошкентга икки рейсда  олиб келган ватандошларимиз Отабек хамда Ихтиёрларга ташаккур изхор этамиз. 

 

 

 

 

 

 

Моддий хайрия:
Адиз Раджабов, Юлдуз Раджабова, Давронбек, Бекзод, Туроб, Машарипов Жасур, Мирхалил, Пўлатова Наргиза, Дилафруз, Чориева Нозима +карталардаги сумма

                                                          Умумий 3.417.055 сўм

 

 

Эслатиб ўтамиз, кўпчиликни келиб моддий хайрияни топширишига йўл ёки вақт сабаб имкони бўлмагани учун исталган пайтда “Фахрли инсон” лойихаси учун ишлайдин пластик карточкаларга ихтиёрий равишда моддий хайрия (пул) ўтказиши  мумкин.  

Қўйидаги карточкаларга payme ва click орқали ўтказишингиз мумкин бўлади:

 – kapitalbank 8600 4904 3948 5889

 – trastbank 8600 3036 7140 8958        

 

 

Доимгидек, “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасини  тартибига кўра, лейкемия (оққон, қон раки) билан оғриган болалар учун  лойиханинг биринчи қисмида қон топшириб , иккинчи қисмида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияларга  фотохисоботлардан кўриб турганингиздек дорилар сотиб олиб, топширилган қонлар хужжати билан  мухтожларни шахсан ўзлари ёки ота ва оналарига тарқатилди. 

 

 

Барча қон топширган қахрамонлару моддий хайрия қилган мардлардан Аллох рози бўлишини ва аввало бу беморларни тузалишига хизмат қилишини  хамда хайрия қилганларни Аллох ниятига етказишини тилаймиз.

Беморлар ва уларнинг ота-оналари дуода… 

Хайрия тарғибот лойихасига бефарқ бўлмагани  учун хар бир иштирокчига алохида жамоамиз номидан  ташаккур билдирамиз! 

 

 

“Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси хақида батафсил маълумотлар: 

http://sayyod.com/faxrliinson  

Лойиха учун ишлайдиган телефон ва унга уланган телеграм рақами:   

+99894 6952121    

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева.  

 

САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР!
 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг