Сардор, Манзура ва Халима ижодий жанги!

- in Yangiliklar
115
0

Ёзнинг энг  қизиқ ва комедик трио клипи хам тайёр! Яъни дуэт клипга олинган трио воқеалари.

 

 

Сардор ва Манзуранинг “Жаним” қўшиғи ва унга ишланган клип билан боғлиқ инстаграм оламида қизиқ видео парчалар ёз бўйи қўйиб борилиб, хажвий интригани оловлатди.

Айниқса бу дуэт билан менда Манзуранинг: “Халима, шоу-бизнесда икки жонон бўлса, бири сиз, бири мен” сўзлари ёдимда қолди) Лекин, негадир кутганимдек бу сўзлар клипга киритилмабди. 

Бироқ, тайёр клипда кутилмаган ва ажиб воқеалар ривожи етарли.

Клипни Чимкент шахрида олишган бўлиб , бу мехмонхонадаги хангома воқеалари видеосида махсус эффектлардан хам яхши фойдаланилган. 

 

 

Биласизми, хорижда олинган клиплар асосан “банально” сийқаси чиққан шаблон схемаси асосида бўлгани учун бу клипдаги бошқачароқ ёндошув қизиқ туюлди менга. Очиғи, Чимкентда бундай чиройли жойлар борлигини билмаган эканман. 

Трек фонлари хам ажиб, айниқса китоблардан ташкил топган девор.

 

 

 

Либослар хам уччала қахрамонда бежирим ва ўз ролига жуда ярашганини эътироф этмай илож йўқ.

Айниқса Халима стили “такая вся Цаца”))

 

 

Халиманинг Сардорга “тойчоқ” деб мурожаат қилиши хам клипга киритилгани табассум чақиради. 

 

 

Яширин реклама, аммо шунга арзигулик АртБайСофиа)) Халима ва яна бир қатор хонандаларни севимли дизайнери. Айниқса Халиманинг сўнгги пайтлардаги содиқ хамкори. 

 

 

Манзурани устидан Халима сув қуяётган видеолавхаси инстаграмда тарқалганида, бу клипдан парча  эканини кўпчилик қаторида мен хам билмагандим ва нахотки шунчаки прикол учун Манзура рози бўлдийкин деб хайрон хам бўлгандим)

 

 

Клип якуни Халима ва Сардорнинг дуэтига монанд, ундаги Каптива олиб бериш ваъдаси бажариладию…. Аммо Райхон сабаб Халима Каптива калитини қайтариб беришни талаб қилади.

Нима сабабдан Райхон?

Буни клипни кўриб биласиз… ва клип тугаши билан “Энди Райхонга нима бўларкин?” деб юборасиз))

Халиманинг нишонида янги жабрдийда… Райхон!

Сочларингни асра Райхон, уларни юлгани Халима келмоқда!))) 

 

Сардор талааааааааааааааш))

Ўзи Сардорлар хамиша талаш)) Чунки улар доим бир қадам олдинда!) Хар тарафлама! ))

 

Сардор ,  Манзура ва Халима – “Жаним”

ЮТУБда томоша

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

ОИВ шифохонасидаги онадан мактуб

  Сизни вирусология шифохонасидан беморнинг онаси безовта қиляпти.