Тошкентни нони энди керакмас бўлиб қолибди.

- in Yangiliklar
70
0

Хонанда Жахонгир Отажоновни телеграм рақамини кимдир ўзлаштириб олгани муносабати билан  видеомурожаатидаги негадир Тошкентни нонини кимдир бераётган бўлса нон емагани маъқуллигини айтгани хайратлантиради. 
Причет тут Тошкент и Тошкентни нони? Мавзу нима хақидаю у нега махаллийчиликни суқади?
 Агар шунақасига олса, кечирасизу  еб бўлинган ва машхурлик берган Тошкентники  хазм бўлиб тушиб кетдида-а? 
 
Кимгадир алохида аталган бўлган тақдирда хам кенг омма олдига чиқаётган маданият вакили бўлмиш хонанда билса керак  алохида мурожаат билан кенг оммага бўлган гапни фарқи катта эканини.
Нега айнан Тошкентни нони? Шунчаки нон едирмаса хам деса бўладику, айнан Тошкентни нони… ажратиш хисси  онгга ёзилганми?

 

Юлдузни Хоразмлик айрим(!) қизларга айтган бир неча йил аввалги қўшиғини айнан Юлдуз қайтишидаги долзарблик ва ўзини концерти пиарига бирдан эслаб қолиб жавоб қайтаришиданоқ ўзи билинганди. 

Вахоланки у қўшиқни Юлдуз куйлаганидан кейин анча ўтиб “запрет” бўлган ва аёл бўлса хам Озода ўша вақт жавоб қўшиғи қилганди, лекин Жахонгир нега у пайт жим бўлгани тушунарсиз. Шундан адекват хулоса табиий: шунчаки “Истиқлол”дан “Туркистон” даражасигача одамлар сони камайгач концертга эътибор фақат шов-шув керак. Аммо бу энг емаган йўли эди. Бемаза қовунни уруғи каби концертлар кўпайдию аммо бирорта қўшиғи халқда оммалашмади.

 

Нега Юлдузни ўша пайтдаги бу қўшиғига фикр билдирмадингиз дея хат йўллашибди.

Биринчидан ўзи ўша пайт ман бошқа иш фаолиятида эдим ва иккинчидан Юлдуз хамма хоразмликлар деб куйламаган, қўшиқни яхшилаб тинглаган одам санъатни булғаётган АЙРИМ хоразмлик қизлар хақида куйлаган. Санъат оламидаги аксарият одамлар бу қўшиқ бежизга куйланмаганини билишади.  Кимлар Хоразм санъатига ачинишни билди кимга эса бу бошқа мавзуда қўл келгандек. 

Энди қарангда, энг кулгулиги… Бири Марғилон, бошқаси Тўйтепаю яна бири Хоразм бўлиб ётибдию, бари Тошкентни рўкач қилади ва талашадигандек…

 

 Хали бирорта Тошкентликни эфир ёки оммага махаллийчилик қилганини кўрмадим, аммо вилоятликлар шу мавзуни кўтаргани кўтаргану ўзини жабрдийда қилгани қилган.

  
Комплексми бу ё Тошкентликларга ғазабими тушунмайман, нима бор унда Тошкентга келиб кейин ғазаб тарқатиш? Сенларни жойингга ё уйингни эгаллаб ўтирибдими Тошкентликлар? Ўзи эфирам, сахнаям(!) керак бўлса муттасадди  рахбариятам аксари вилоятиликлар бўлса, яна нима керак? Бунча Тошкентлик дегани шилмаса кимларнидир?  Андишани оти қўрқоқ эмас-да энди!
 

Ана хиндулар хам Америкаликларга ерини бериб қўйган бўлса хам жимку. 
Ё бу Арабистонмидики соф арабларга фақат приоритет берилган бўлсаю вилоятдагиларга алам қилса? Ана Арабларда фақат соф араблар ажратилиб болалари текинга ўқишади ва хоказо, ана ўшаларам жимку. Дубай ва Арабистонга борганлар билади  уларда миллатчи махаллийчилик қай ахволда. Бунча биздаги артистларга махаллийчилик мавзуси ЖАБР ниқобини кийдирмаса а?
 Вилоятликларга “прописка” хам очилди, ана мархамат! Яқинда вилоятни ўзида одам қолмайди, кейин Тошкентни нони керакмас бўлиб қолиши….

Мана шундай   кенг оммага ижод ниқоби ортига махаллийчиликни яшириб сингдираётганлар сабаб    халқда махаллийчилик юзага келади. Эфир ва ижод махсулоти энг зўр гипноз бўлиб синггадиган нарса, атай фойдаланишадими тушунмайман. 
Бу ички мухит мувозанатини бузиб махаллийчилик урушни бошлаш демак!
Ўзимизни ўзимиз билан уриштириб емирини нима кераги бор?
Қачон рахбарият бу артистларни тилига фильтр қўяркин? ФИКРлари носоз бўлса қачон уларни билдиришга тақиқ қўяркин?
Истагани чиқволиб оммага истаганини гапирса ва бу ижод деб қўшиқ ортига яшириниб тинчликни бузадиган ишлар қилса бу нима деган гап?
Бизга хорижни носоғлом демократия шаблони керакмас! Хамма нарсани ЭВИ бор!
Миллатни ичидан емирадиган холлар керакмас!
Хоразмми, Марғилонми , Тошкентми БИР ЎЗБЕК! Гарчи қайсидир вилоятга бирдек ўзбек аталиши ёқмай турса хам! Мабодо де!
Одам! Одамлар! Хаммаси оддий! Керак бўлса нонни хам ўз номи нон ва уни у ерники бу ерники тушунчаси йўқ! Нон хечқаерда ажратилмайди!

 

Тошкентни нонини емасмишлар… Зор бўлиб қолманг тағин. Нонкўрликми бу?

Олдинига  нон есам деб интилишади, соққа кўпайгач нон танлашади,  қутургач эса керакмас емайман нонингни дейди! Э уят! 

Тошкентникими бошқасими, нонга зор қилишдан асрасин! Кўрвоммиз кеча ким эдию ким бўлиб нонга зор бўлиб қолганларни!
Тавба қилиш керак, “публикага блатнойлик” қилиб қутуриш эмас!

 

Ўзингизни ягона деб билиб бировни ижросидан “маза қилмадим” дейсизу бутун бошли халқни фикрини билмайсиз. Сизниям қўшиқларингизу ижроингиздан хамма хам маза қилмайди.  Масалан ман учун овозингиз ёқимсиз, созланмаган чолғу асбобдек. 
Лекин бошқа тарафдан мукаммал экансиз…хаммасида созланмаган… концерту тўйлардаги хатти харакатлару хаттоки фикрларда хам!

Шахсий фикр!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2