Озода Нурсаидова энди журналист?

- in Yangiliklar
112
0

 

Озода Нурсаидова Саидзода янги “Лидер” номли журналистик лойихани бошлаб унга илк мехмон сифатида Sayyod.com рахбари камина Sayyod ни таклиф этди.

 

 

Очиғи, бир тарафдан шундай санъаткор сендан интервью олиши фахр бўлса бошқа тарафдан ўта ноқулай. Қизиғи жавоб бера туриб ўрганиб қолгандек негадир худди ўзим интервью олаётгандек кейинги саволларни миямда туза бошладим.))

 

 

Озода аввал инстаграм оламида йиғилган саволлардан бериб ўзини саволларини охирига олиб қўйди.

Бекорга эмас экан. “Разминка того стоило” (тайёргарлик машқлари шунга лойиқ бўлди) дегандек кутилмаган саволлар…

 

 

Нишонга олишни ўрганган одамни ўзи нишон остида туриш онлари билан тез кунлар танишасиз ва у видеосухбат Озода Нурсаидованинг Ютубдаги сахифасида қўйилади. 

Видео тайёр бўлгач албатта хали бу хақида батафсил хабар берамиз.

 

 

Инстаграм сахифасида йиғилган саволларни барчаси берилмагани сабабли, ўзим бироз кейинроқ ёзма тарзда хаммасига сайтимда жавоб ёзиб чиқишни режалаштирдим.

Зеро саволларни рости хам аксарияти тилимни қичитди… Шу учун берилмаган бўлса хам ўзим алохида хаммасига жавоб битишга қарор қилдим. 

 

 

 

 

 

 

Сухбат хамкоримиз мухташам “Султон Саид” кошонасида бўлиб ўтди. 

Манзил: Тошкент шахри, Соғбон кўчаси 11-А уй.  

Боғланиш ва буюртмалар учун: +99894 620 00 23, +99890 988-98-80
 

 

Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков

Видео: Нодира Тўраева ва Шахло Қодирова

 

 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2