Жонли ижрода куйлаётган ягона гурух "Беном" Бухорода!

- in Yangiliklar
101
0

Серқирра ижодкорлардан ташкил топган “Беном” гурухи хақида гохи бекорга номсиз гурух қилишмаган деб ўйланиб қоламан. Чунки уларнинг мусиқа оламидаги қирраларини бир ном билан номлаб бўлмайди.

 

Ўзбек шоу бизнеси тарихида жонли ижрода концерт берган қайси гурухни биласиз ўзи деган савол хам туғилади. 

Бугунги кунда жонли ижрода концерт дастурларини бериб келаётган бу гурух йигитлари Сарвар ва Комил шоу-бизнесимиздаги энг ёрқин машхурларимизнинг хит тароналари муаллифлари хамдир.

 

Нафақат Ўзбекистон балки хориж сафарлари бўйлаб жонли ижрода гастроль сафарлари уюштираётган ушбу гурух энди ўзларини она шахри бўлмиш Бухорода концерт беришади.

 

5-сентябрь куни ўз ўғлонларингни кутиб ол Бухоро! Яна бир фахрли фарзандларинг шу куни Бухоро мусиқали драма театрида  жонли ижрода концерт дастурини тақдим этишади.

Бошловчи агар актер Адиз Ражабов бўлганидаку ана  тўкис гармония билан дастур бўларди-а? Нима дедингиз?)

А балки…

 

Хуллас, Бухородаги концерт бошқача бўлиши керак! Яхши ўтказиб олинглар, омад! Саломат бошед дегандек))

Лекин она шахарда Бухороча қўшиқданам бўлсииин!

 

Мурожаат учун телефон: +99891 4018708 (Марсель)

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2