Шахзода машхур модельер Зайцевнинг совғасига сазовор бўлди. ВИДЕО

- in Yangiliklar
87
0

 

Дизайнер, актриса ва бошловчи Шахзода Мухаммедова 29-августдан то 1-сентярбьгача Москвадаги  “Мода России” 2017й номли ярмаркада Ўзбекистондан “Ипак йўли” деб номланган ўзининг янги либослар тўплами билан иштирок этиши хақида хабар бергандик. 

 

 

Инстаграм сахифасида мунтазам равишда ушбу тадбирни ёритиб борган Шахзодани ташкилотчилар сахнадан туриб мана шу иши учун хам алохида урғу билан мақтаб бошқа иштирокчиларга намуна қилишди.

Хаттоки Шахзоданинг “лайк”лари машхур мода танқидчиси Эвелина Хромченкодан хам ошиб тушганини билдиришди. Буни барини тақдим этаётган видеоимиздан кўришингиз мумкин бўлади. 

 

 

Шунингдек, Ватандошларимиз Ўзбекистон байроғи билан ушбу тадбирга келиб Шахзодани қўллаб-қувватлагани хам ташкилотчилар тарафидан хайрат билан  айтиб ўтилди. 

 

 

 Уч кунлик фестиваль  илк куни текстиль саноати ярмаркаси, иккинчи кун машхур модельер Вячеслав Зайцев модалар уйига сайр хамда учинчи кун мода либослар намойиши ва тақдирлашни  ўз ичига олган. 

 

 

Намойишдан сўнг Шахзода диплом билан тақдирланиб Вячеслав Зайцевнинг энг юқори бахоси ва махсус совғаси “Магистр” китоби  билан  тақдирланди.

 

 

79 ёшдаги машхур  модельер Вячеслав Зайцев  хамрохи ёрдамида базўр харакатланаётгани боис Шахзодани тақдирлаш пайти, у  томошабинлар залидан ўрнидан туриб ўзи сахнага келиб Шахзодага мукофот топширгани барчани хайратлантирди.

 

 

 

 

Зайцевнинг модалар  уйида Шахзода ўзининг энг севимли модельери бўлмиш кумирининг нафақат дизайнерлик махорати натижалари тўпланган музейи балки унинг рассомлик иқтидори намоёнланган кўргазма залида хам чизган расмлари билан танишди.

 

 

Ўз кумирини размерини билмай ва фақатгина суратга қараб таваккалига Тошкентдан тикиб олиб борган  адрасдан костюм-сюртюк  ва   дўпписини   Шахзода ўзи Зайцевга кийдиришга муваффақ бўлди. Буни қарангки костюм унга лоп лойиқ келди.

 

 

Зайцев Шахзодани  ўлчам олмай лойиқ тикканини эртаси кунги фестивальда хам алохида эътироф этди. 

 

 

Фестивальнинг эртаси куни Шахзода  Москвадаги бир ресторанда ватандошларимиздан ташкил топган мухлислар билан учрашув ўтказди.

 

 

Шу йили энди ноябрь ойида Германияда хам либослар тўпламини тақдим этишини маълум қилар экан, мамлакатларни нафақат спорт ва санъат балки подиумлар хам бирлаштириши ва бунда   у ўзбек байроғини  кўкка кўтаришга интилишини билдиради.

Ўзбекистон нафақат бой архитектураси билан балки, гўзал ва нафис матолари билан хам машхур экани хамда  буни бутун дунё билиши кераклиги Шахзоданинг олий мақсади эканини маълум қилди. 

 

Вячеслав Зайцевнинг ўз сохасида профессор мақомига эга экани эса менда илиқ бир табассум уйғотди. Шахзодани тобора профессорлар қамраб олаётгандек))

Бирида жанжал билан бошқасида мақтов ва эътироф билан.

Қизиқ тақдир ўйини-а?)

 

Хуллас, Шахзоданинг Москвадаги тадбир юзасидан атиги 14 минутлик ВИДЕОлавхалари билан

ЮТУБда танишмоқ

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2