Мусофиргина онам – DEMinO. Видео

Мусофиргина онам – DEMinO. Видео

- in Yangiliklar
93
0

DEMinO- ДЕМО(демка, қоралама, черновик) Хечким айтмаган янги аммо хали тайёр бўлмаган қўшиқлар ижроси лойихаси. Ёш иқтидорларни қўллаб қувватлаш учун Sayyod.com муаллифлик лойихаси.

 

 

Навбатдаги  иштирокчи Дилноза Неъматуллаева. Уни кўпчилик сайтимиздаги “Бир парча куйлаб машхур бўлди” мақоласи ва ёки  “Ётиб куйлаган қиз”  лақаби сифатида яхши билишади. 

 

 

Лойиханинг илк қўшиғи “Билсайдинг” бўлиб уни Имрон куйлаганди (манба)

Энди “Мусофиргина онам” Дилноза Неъматуллаева ижросида.

 

 

 Мусофир оналарга ватанда қолган фарзанди соғинчи номидан қўшиқ. 

 

Ғоя, матн ва мусиқа: Sayyodmedia

Ижро: Дилноза Неъматуллаева

Видеооператор: Нодира Тўраева

 

Олисдаги ягонам,
муштипарим жон онам,
омонмисиз соғмисиз,
сиз бахтимга бормисиз.  
сиз бахтимга бормисиз. 

ўзингизга етмасдек,   
менинг   дардим хам  устак.
яна юрак қилиб қон,
чидайсизми онажон…
чидайсизми онажон…

Нақорот:
Бугун ой чиқди хорғин
онажоним  соғиндим  
оймўма айтгин ростин 
уни кўрасан доим 
омонми чиройлигим
бугун ой
      
 
Бир кун келиб ўзим хам,
дейман бахтли онаман.
йўқ , чидолмам унда ман,
йироқда бўлса болам…
йироқда юрса  болам…

бир кулсаму бир йиғлаб,
ёлғизликдан қувонмам.
тушунмаса бир олам,
сиз бахтимга бормисиз?
ох, сиз бахтимга бормисиз

Нақорот:
Бугун ой чиқди хорғин
онажоним  соғиндим
оймўма айтгин ростин 
уни кўрасан доим
омонми чиройлигим
Бугун ой .
 
  
йироқда   танхогинам, 
мусофирим жон онам, 
қандай чидай соғинсам,  
Сиз бахтимга        бормисиз…жон 
  онажоним соғмисиз,…  
 
Нақорот:  
Бугун ой чиқди хорғин,
онажоним  соғиндим.
оймўма айтгин ростин , 
уни кўрасан доим,
омонми чиройлигим?

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *