Итальян ошхонасини тўкис таъми-Caldo ресторанига олға!

- in Yangiliklar
60
0

Тошкентда Италия ошхонасини тўлиқ ва тўкис таъмини тақдим этадиган –  Caldo (Кальдо) ресторани очилди.

Итальян тилидан Кальдо-қайноқ деган маънони англатади. 

 Аввал ушбу шинам ва бежирим масканни мухитига фотосайр уюштирамиз:

 

Нафислик…

 

Юқори дид…

 

Бир хонанинг  ўзидаги деворлар бир-бирини тасвирий санъатини қайтармас тарзда. Истанг хох  ёруғ ва ёрқин бурчакдан қўним топинг, хохланг  ранглар безак жилвалаган тарафдан. 

 

 

 

 

 

Кальдо ресторанини расмий очилишидан икки кун аввал биз ушбу хориж ошхонасини таомларини татиб кўриб, бадиий кенгаши сифатида “ишладик”.  Очиғи, жуда оғир мехнат бўлди ўзиям)) Зеро таомлар кўп ва хар биридан бироз татиб кўрсангизам  тез тўйиб қоласиз, биз эса таомларни лаззатли таъмидан бироздан татиш керак деган тормоз тшунчасини босишни унутиб қўйдик….

 

Энди эса Caldo  ресторанининг ТАЪМИга фотоназар ва уларни тасвирлашга харакат қиламан..

 

Суратлар кетма-кетлигидан нафақат бизнинг балки, очилиш маросимидаги мехмонлар ва санъат оламидан вакилларни хам фикрига таянган холда энг аълоларидан бошлаб таништирамиз:

 

Сўзсиз бу таом Кальдо ресторанининг хит таоми! Нок ва қўй гўшти ва аллақандай соуслар билан… Лаззатнинг энг юқори нуқтасини хис этмаган бўлсангиз мана шуни татиб кўрсангиз кифоя!

Бу таомни мен бахтли “не пара” дея номлагандим. Яъни бир-бирига мос бўлмагану аммо бахтли яшаётганлар каби)) бунақаларни кўпини кўрамизу аммо бахтлилик сирини тушунмаймиз ва ушбу таом бу сирни очиб беради.  Нок ва қўй гўшти бир-бирига албатта мосмасдек, аммо таомда эмас.  Бу таомда эмас! Сиз татиб кўринг ва уларнинг бахтли тандеми сирини тушуниб оласиз.

Бу уйғунлашув бахти бирам Ҳил-ҳилки…

 

Яна бир бахтли “не пара” таоми бу олма ичига жойлашиб унинг шарбати буғида пишган мол гўшти…бай-бай-бай… қийин тасвирлаш…қийин. Адашмасам корицаси хам бор. 

Халиги гўштни ўртаси нимпишганини ёқтирадиганлар учун! Яъни ўрта (средней обжарки) Кесганингизда ораси бироз қизариб турган (пишмаган эмас)

 

Бу таомни қай тарзда номлаганим учун бир неча одамдан танқид эшиттим)) Томат ва товуқ, бироз ним аччиқ ва нимширин. Қутурган товуқча деб номлагандим.))

Роса ейишлик таом.  Сал аччиқни севадиганлар бу таомни “чайнамай ютсам майлими?” деб юбориши аниқ.

 

Хамма билган ва севган “Цезарь” салати тўйимли ва сахий  товуқ гўштлари билан. 

 

 

 

Итальян ресторани бўладию Моцарелла бўлмайдими?) Яна бир товуқли қизиқ ва ўта нафис…нозанин таом! Бошқача таърифлай олмайман. 

Кейингиси ажиб сабзавтолар ва уларни  таъмини “додлатиб юборган” тарздаги товуқ гўштини кўкрак қисми билан уйғунлашуви. Яна устидан таъм илм фаним энциклопедик библиотекамга ноаниқ бўлган яшил қайла….соус.

Ох… ёзаяпману айнан шуни хозир егим келяпти. 

 

Таниқли ва машхур Чечевица крем суп (қаймоқ шўрва?) ўзбекча таржималар мени ўлдирадида)

 

“Цезарь” салатини креветкалик тури.  Креветкаларни ўзиям жононлари айнан шу салатни устига ётворган… Тайёр!

Ейилишга!)

Ол мени, ол. е, еб ташла деётгандек)

 

Моцарелла пишлоғи билан классик  салат 

 

 

Шунингдек итальян анъанавий Фокачча нонларию ўша сиз суйган  юпқа хамирдан Итальян пиццалари! Янада янгича рецептлари билан. 

“Базилико” пиццерияси ёдингиздами? Ўша пиццмейкерлари, айнан ўша қўли ширин ошпазлари таркиби энди шу ерда!

Зеро аввал хабар берганимиздек, “Базилико” пиццерияси қайта ривожланган тарзда мана Кальдо ресторани бўлиб очилди. 

 

 

Лазанья ва албатта Итальян пасталари турфа хили.

 

 

Табиийки кофени турфа тури. Латтедан тортиб то Фраппучиногача. 

 

Кальянни хам профессионал ва афсунгар турлари)) Афсунгар деганим кальянчи йигитча мохир ва профессионал афсунган фокусчи. Кальян буюртма берганларни ажойиб трюклари билан лол қолдиришига кафолат!

(Диққат! Чекиш соғлиқ учун зарар!)

 

Ва шу жойида

ХУЛЛАСИ:

 

Манзил: Тошкент, Оққўрғон  кўчаси 31-уй. 

Ориентир: Новомосковский (собиқ трамвай “круг” (айлана жойи).

Боғланиш ва буюртмалар учун: +99899 848 00 88

 

 

Кейинги репортажда ушбу масканни очилишидаги мехмон бўлган шоу-бизнес вакиллари билан танишасиз.

 

Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов ва Нодира Тўраева.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2