"Ётиб куйлаган қиз" Дилноза "The Cover up"дан ўтмади

- in Yangiliklar
73
0

 

Интернет оламида “Ётиб куйлаган қиз” лақаби мустахкам ўрнашган ва Сардор Рахимхоннинг “Отажон” қўшиғини қайта куйлаб биринчи ўринни олган хонанда Дилноза Неъматуллаева  (@Di_Hakimova) билан сайтимизда сухбат уюштиргандик (манба)

Шунингдек сайтимизнинг “ДЕМинО”-демо қўшиқларни хонандаларга мослаштириб тайёрлаш лойихасида қатнашиб “Мусофиргина онам” қўшиғини куйлаб кутилмаганда у демо қўшиқни ўзи оммалашиб кетди. (манба)

 

“ЗўрТв”нинг  The Cover up лойихасининг  иккинчи мавсумига ушбу кўрсатув ижодкорлари тарафидан кастингга таклиф этилиб 300 иштирокчидан сараланган 30таликка Дилноза  ўтди. Ушбу 300таликда қизиғи Отажоновлар сулоласидан Эътибор Отажонова хам қатнашган бўлиб у 30таликка туша олмади. 

 

Кейинги саралаш босқичи бевосита кўрсатувда иштирок этиш учун 10талик саралаб олиниши керак бўлиб, аввалги кастингда актер ва шу дастурни бошловчичи Алишер Узоқов ва кўрсатув ижодкорлари бўлганлар бўлса, кейинги 10таликни саралаб олиш учун “Сато” гурухи собиқ солисти, созанда ва хонанда Тоир Қўзиев хамда  хонанда, бастакор ва шоира Шахноз  хакамлар хайъатидан жой олишди. Нечоғлик cover йўналишида улар профессионал ва асли ижодларида бундай тажриба бўлганми йўқми бизга қоронғу. Бироқ иштирокчиларни тайёрлаб келишган қўшиқларига фоизда cover  даражасини ўлчаб туриш йўли билан саралаб олишди. Қизиқ…

Лекин негадир Насиба Абдуллаеванинг қўшиғини бирга бир қилиб умуман cover қилмаган иштирокчини эса 10таликка олишди. бахона халқ артистини қўшиғини бузишга хадди сиғмаганмиш… ва бу тахсинга лойиқ экан.  Бошқаларники эса…

Мархум хонанда Лайлони “Жонгинам” қўшиғини куйлаган қиздан негадир хайъат хакамлари муаллифлик хуқуқи борми йўқлигини сўраб, агар шу хайъат аъзосидан бирида у хуқуқ бўлганида ўзи куйлаган бўлишини айтиб, ундан бошқа қўшиқни куйлашни талаб этган. Вахоланки шу йили 9-майга атаб қилинган теледастурда бир ёш хонанда  бу қўшиқни эфирда қайта куйлаганди ва энг қизиғи бу “The Cover up” кастингида мархум Мухриддин Холиқовни  бир неча иштирокчи қўшиқларини куйлашди аммо уларга бундай эътирозлар бўлмади. Яхши хам оддий кастинг учун куйланибди, эфирга клип билан тақдим этилмапти.

Мархум санъаткорми тирикми у куйлаб халққа тақдим этилган қўшиқ аслида шу халқнинг маънавий ва ижодий мулкига айланишини хайъат аъзолари тушунмаса керак. Бўлмаса бугунги кунга келиб халқ қўшиқларини барини муаллифини излаб невара эвараларидан рухсат олиб кейин куйланарди.

 

 

“Ётиб куйлаган қиз” Дилноза Неъматуллаева 30таликда Севара Назархонни “Кўргим келар сизни негадир” қўшиғини куйлаб мухлислар олқишига сазовор бўлган бўлсада хакамлар уни 10таликка олишмади. 

Вахоланки  лойиха қоидасини ўзгартириб қўшимча  билан 12 иштирокчи сараланиб олиб, улар орасида бастакор Мусахон Нурматовнинг ўғли, хонанда Шахло Рустамова қизи ва аввалги шу кўрсатувда иштирок этган бир хонанданинг иккинчи рафиқаси бор.

 

Дилнозадан қўшимча сифатида ўша ётиб куйлаган “Отажон” қўшиғини хам ижро қилишни сўрашди ва бу қўшиққа хам олқишлар кучли бўлди.

Лекин афсуски бу кўрсатувда иштирок учун юқорида тилга олинганлар каби танишлари ё машхур қариндошлари кучлилик қилмаган кўринади.

 

Яна бир қизиқ тарафи бу йилги “The Cover up”да хар бир иштирокчини ўз шахсий стилисти ва продюсери бўлиш шарти қўйилган. Бўлмаса улар автоматик тарзда лойихани тарк этишади. Унда…халқдан чиқаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш деган тушунчаси нечоғлик  хақиқатга яқин бўларкин?

Халқдан чиқаётган ёш иқтидорларни продюсери бўлиб шахсий стилистини ёллашга қурби етадиган даражада бўлса унда бу лойихада уларга нима бор?

Нимаси билан ёрдам?

 

Хуллас , энг асосийси халқнинг тан олиб унинг билдирган фикрлари бўлса керак. Хозирги кунда эса Дилнозага интернет оламида ижобий фикрлар кўпайганда кўпаймоқда. Мухими кимгадир қандайдир фоизда  Cover бўлгани эмас, халқнинг қанчалик таъсирлангани ва қалбига йўл топа олгани, бу  эса манаман деган махоратли хонандаларнинг хаммасини хам қўлидан келавермайди.

 

Ха айтганча, эслатиб ўтамиз, бу кўрсатувнинг янги мавсумидаги кастингга Дилнозани кўрсатув ижодкорларини ўзлари таклиф этишганди.

Шоу…маст го он)))

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2