Ботир Европани 5 давлатида концерт билан!

- in Yangiliklar
59
0

Ўзбекистоннинг юксак маданияти ва санъатини халқаро майдонда янада кенг тарғиб этиш, халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда мамлакатимиз вакилларининг иштирокини кўпайтириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан хонанда Ботир Қодиров  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифи, хорижий дипломатик ташкилотлар ташаббуси билан айни кунларда Европанинг қатор шахарларида гастрол-концерт тадбирларини ўтказмоқда.

Тадбирлар Европа мамлакатлари ва юртимиз маданий алоқаларини ривожаланиши йулидаги мухим қадамлардан саналади.
 

 

25-сентябрдан 3-октябрга қадар хонанда ижодий жамоаси билан Германия, Бельгия, Голландия, Франция ва Италиянинг машхур шахарларида Ўзбекистоннинг мазкур давлатларидаги элчихоналарида, саньат саройларида  ўз чиқишларини  намойиш этади. Тадбирларда миллий саньатимизнинг дурдона асарлари, гузал куй қўшиқлари ижро этилиши режалаштирилган.

 

 

Брюссельдаги концертда  депутатлар , дипломатлар ва Евросоюз  аъзолари қатнашишди. Ўз ижроси билан уларни хайратлантира олган Ботирни эса хозирча Европа хечнарсаси билан хайратлантира олмаганини маълум қилишмоқда.  

Қўй, Ботир, керак хам эмас))) Агар Европа хайратлантираман деса узоооқ вақт психика ўз ўрнига қайтмайди)) соғлиқ хам))

 

 

Бу суратдаги Япониянинг машхур журналисти бўлиб у Ботир тўғрисида махсус мақола тайёрламоқда. Акани туришларидан Ботирга шинаванда бўлганлари сезилади гўё. Хориждан хам бир мухлис бор) 

 

Хуллас, Европада эхтиёт бўлишсин а, ўша биз билан эркин ва мумкинлик чек-чегара билмай , бир жойини калтинини йўқотиб қўйган тушунчалар диёри…

Ботир ижодий жамоаси билан эсон омон ва соғлом фикрда қайтиб келишига тилакдошмиз))

Шўхлик қилмай))

 

Шунингдек:

 

Яқиндагина   Озодбек Назарбеков бошчилигида Манзура ва Хилола Хамидовалар хам ижодий сафарда бўлиб, Ўзбекистон Мустақиллигининг 26-йиллигини Хитойдаги Ўзбекистон элчихонасида   байрам тадбири бадиий қисми қахрамонлари сифатида қатнашиб қайтишди. 

 

 

Манзура у ерда инстаграмига кира олмай инстаграмнинг геолокация хавфсизлик хизмати туфайли кодни кирита олмагани сабаб бир муддат сахифаси инстаграм оламида “йўқ бўлиб қолди”. Манзуранинг фанклуб аъзолари эса бу вақт ичида биргина Манзурани суратини кўчага олиб чиқиб кўтариб “Қани Манзура?!” дейиши қолди холос))

Ўзбекистонга қайтган Манзура керакли хавфсизлик кодларини киритиб яна ўз сахифасини тиклай олди хамда мухлислари билан ушбу саёхат хақида батафсил фото ва видеолар билан бўлишди. 

 

 

Сайёх юлдузларга омад! Кейинги бекат Европа хит-парадлари бўлсин, илтимос)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2