25-йил ўзбек артисти концерт бермаган жойда Каниза. Видео

- in Yangiliklar
101
0

Қирғизистонни асосан Ош ва Бишкекида концерт бериб қайтадиган ўзбек артистларимизни кўпи “Бир адир”, “Ўн адир” ва “Сузоқ” тарафларни билишмаса керак.

Хонанда Каниза ва қизиқчи Валижон Шамшиев гастроль сафари билан 26-27-28-сентябрь кунлари  Қирғизистонни айнан шу ерларида уч кунлик  концерт бериб қайтишди. 

Канизанинг ўзини айтишича у ерларда унинг “Лилла” ва “Малина” қўшиқлари хит экан ва буни қўйида тақдим этиладиган видеодан хам сезасиз. 

 

 

Минглаб одамлар ва айтилган дуолару тилакларда   “Биз 25-йилдан бери бунақа концертларни соғинганмиз, тез тез келиб туринг” ва “Етказинг Подшоимизга” деган гапларидан ўша ерлик ўзбекларимиз қанчалик ўзбек санъаткорларига хурсанд бўлишганини билиш қийинмас.

Тақдим этилаётган атиги 9-минутлик видеолавхаларда барини ўзингиз кўрасиз.

 

Йўллар очилган ва айни дамда ўзбек санъаткорлари Қирғизистон ва Тожикистонда жудаям талабгор бўлишмоқда, деярли хар хафта қайсидир артистимиз ўша ерларда гастрольда. 

 

 

ЮТУБДА томоша

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг