Манзура: "Фахш диққатида бўла олмайман, ақлим кирди!"

- in Yangiliklar
65
0

 

Кузги фотосессияни тақдим этган хонанда Манзурани инстаграм сахифасида кузатадиганлар аллақачон унинг кийиниш услуби ўзгарганини сезиб изохларда буни эътироф этишмоқда.

 


 

Қай тарафга ўзгаргани эса суратларда намоён.

 

 

Манзуранинг ўзи бу борада нима дейди?

 

 

Sayyod: Мухлисларингиз сезган ва эътироф  этган бир нарса: “Манзура ёпиқроқ кийина бошлабди”

Манзура:- Ақл кирипти-да 40 ёшимда. Шундаям ақл кирмаганида ёмон бўларди. Биласизми, бу ёшимда хам шахват диққатида бўла олмайман. Ёшга монанд улғайиш керак ва сенга фарзанддек келадиган ёшлар кўзида шу ёшдаям шахват қўзғовчи тарзда кўриниб туриш  яхшимас. Бундан ноқулайлик сезаман ва демакки бу мени айбим бўлиб ўзимни нотўғри намойиш этганим дегани.  Ёшни борича   қабул қилиш керак, қариш керак деганимасу лекин донороқ бўлиш керак. 

Бизда тушунчалар нотўғрироқ кечади, гўёки модами демак ечиниш керакдек. Натижада фахш ва уятсиз кўриниш юзага келади. Камига уёғи осилган, бу ери осилган…

Ёш ўтган сайин ёпиқроқ кийиниш бу салобатли, савлатлироқ ва  қайтанига ёшартиради. Либосларни қоматга мос тўғри танланса бўлгани. 

Таниқли актер Валентин Гафт бу борада ғарб шоу-бизнеси жуда бузуқ ва уятсиз деб жуда ўринли фикр билдиргани видеосини кўргандим.  Афсуски шоу-бизнес бутун дунёда шу қадар бузулганки модани ўзи уни бошқармоқда. Фохишами ё қўшиқчими ўзи, фарқи қолмай шоу-бизнес фахш-бизнесга айлангандек. Буни бари хориждан эсмоқда, уларда на маънавият бор ва на қадрият, хаммаси танасини сотиш бўлиб ётибди. 

Уни таъсири афсуски бизгаям бор , бизда эса маънавият ва маданият бор хамда у бирламчи!

 

 

 

менга ёққан сурат.

 

 

Суратлар муаллифлари ёш  иқтидорлар Диёр ва Дониёр Қаюмовлар.

Стилистлар Февзи Ягьяев ва Бека Абду.

Либослар ва тайёр (Девушка с рюгзачком) look образ  Манзура ўз дидига монанд ўзи танлаган, Casual стиль. 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

ОИВ шифохонасидаги онадан мактуб

  Сизни вирусология шифохонасидан беморнинг онаси безовта қиляпти.