Текинхўр фирибгарларга аталади!

- in Yangiliklar
54
0

 Бир жойда набатда телефон титиб тургандим бир аёл келиб узр сўраб гап бошлади:

 -Ўтиб кетаётиб кўрдиму, майли вақтларини олмай, безовта қилмай дедиму аммо, барибир навбатда турганингизни кўриб бир мавзуни кўтаришингизни сўрамоқчи эдим. 

Бизни оилавий кефеимиз бор ва шу фаолиятдан келиб чиққан холда еб-ичиб пулини тўламай кетадиган мижозлар хақида мавзуни олиб чиқишингизни сўрардим.

Кўпчилиги гала гала қизлар билан келиб , ўзларича бир оламни сотиб оладигандек ўзларини тутииб қизларни тўйдиришадида, кейин пули етмай узоқ муросалардан кейин бирор нарсасини қолдириб, шу билан йиллаб йўқ бўлиб кетади. Мана масалан биттасини хайдовчилик гувохномаси 5 йилдан бери бизда турибди. Тўламаган нархи 200минг атрофида. 

Яна бир қизиқ турлариям бор: келиб ўтириб танишларини телефонда чақира бошлайди, олдинма кетин танишлари келиб нарсалар буюртма бериб, еб-ичиб туриб кетаверишади. Охирида эгаси эса: “мен бу нарсаларни буюртма қилмагандим” деб туриб олади.

Чўнтагинг кўтармаса нега  унда танишларингни чақирасан?  Нега уларни буюртма қилаётганида ўзи тўлашини айтмайсан? Бир столда ўтирибди кўряпсанку.

 

 

Яқиндагина бир танишим мана шундай текинхўр ва фирибгар мижозлар дастидан дўсти билан очган бар-ресторанида 30 миллион сўмдан ошиқ қарз йиғилиб касодга учраб ёпилиб кетганини айтиб арз қилганди. Тома тома кўл бўлур дегандек кунига битта шундай текинхўр учраса хам, бора-бора ойига яхшигина сумма йиғилиб қолади.

 

Бечора ва хайр талаб  бўлсанг кафе ва ресторанга кириб нима қиласан, ана тўқларга бериладиган ошларга бориб е, биров кимсан демайди, қорнинг хам тўяди ўша понт учун ош бераётган ва тўқларга исроф қилиб ёзган дастурхонидан бир кишига савоби тегар. Агар жа қизлар билан “текинхўр гала группаси” бўлсаларинг кечки никох тўйларига борларинг, барибир у ердаям исрофгарчилик, хаммаси тўқлар, кўчадан росмана оч кириб еб-ичиб кетса битта савоб бўлар ўша тўй эгаларига))

Кўпчилик тирикчилик учун бизнес юритади ва уларни бу тариқа “тушириб” кетиш бу нафақат фирибгарлик балки ўғрилик ва  харом луқма емоқ дегани хам. У эса ичингдан дард қўзғаб сени кемириб тўка бошлайди.

 

Ресторан ва кафелар маъмуриятига эса зўр ечим таклифим бор: Хар бир тўлай олмайдиган мижозни  кетишидан аввал ўша ерни ўзида қарздорни суратга олиш шарти қўйилсин. Агар айтилган мухлатда қарзини олиб келмаса ўша рестороан ва кафени энг кўринган жойига “Текинхўр фирибгарлар юлдузли хит-паради” пештахтаси осиб қўйиб, шундайлар суратлари терилсин.

Ишонинг, бу сизни ресторан ва кафеингизни хам фишкасига айланади хамда  мана шундай текинхўрларликни олдини олишга тарбиялаб бошқаларга ўрнак бўлади. Одамларга эса у “турқ”лардан таниб йироқроқ бўлишигаям профилактика!

Нимасинидир “гаровга қўяман, суратга олманг” деса хам “шарти шу” денг, “гаровга хам нарса ташлайсан ва бу сурат эса кафолат учун, ё хозир тўлайсан ё суратга тушиб кейин ўша айтган вақтингда тўлаб кейин суратинг ўчирилади” дейсиз. Хар хил вазият бор, тўғрилар хам тушиб қолиши мумкин бундай холатга аммо, ресторан хам ўзини кафолатлаши керак. Суратга туш ва вақтида келиб тўлаб, расмингни пештахтага қўйилмасиданоқ ўчиртириб кетавер, тамом вассалом. Хамма шод! Тарафлар рози!

Лекин текинхур фирибгар паразитларни “Вақтида  тўламаганинг шартига шу суратга тушиш” деб мажбурлаб бўлсаям суратга олиш керак!

Инстаграм ва ижтимоий тармоқлардаям  шу кафе ва ресторанларни сахифасида мунтазам равишда бундай муттахамлар суратлари қўйиб борилса текинхўрлар йўқ бўлади. 

Мана энг эффектив ечим!

 

Сиз шундай холатларга тўқнаш келганмисиз?

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

ОИВ шифохонасидаги онадан мактуб

  Сизни вирусология шифохонасидан беморнинг онаси безовта қиляпти.