Видео: Тўйда мехмонлар ўрнига мехрибонлик уйи болалари

- in Yangiliklar
31
0

 

1-октябрь куни Тошкентдаги “Тарона” тўйхонасида икки ёш Бегзод ва Дилафрузларнинг ажойиб ва энг намунали никох тўйи бўлиб ўтди, назаримда. 

Келин оқ либосда, куёв костюмда ва бир қарашда оддий стандарт тўйдек ўтган кечани фақатгина мехмонлари оддий ва стандарт эмас.  Бу кеча улар махсус мехмонлар   №21-сонли мехрибонлик уйи болалари бўлди.

 

 

Кечада умуман артистлар бўлмади, бу тарафлама хам улар оддийлик ва  сарф харажатлару ортиқча дабдабадан воз кечиб таклиф этилган шоу дастурчилар фақат болалар завқи хамда  уларга ўйин кулгу учун байрам ташкил қилинди.

 

 

Ижтимоий тармоқлардаги айрим изохларда, бу икки ёш асли мехрибонлик уйидан ёки ўша ерда ишлайдиганлар деган тахминларга кўзимиз тушди. Бироқ №21-сонли мехрибонлик уйи тарбиячиси берган маълумотига кўра Бегзод ва Дилафрузнинг мехрибонлик уйларига умуман алоқалари хам йўқ ва у ерни тарбияланувчиси хам бўлмаган. Шунчаки улар ушбу бахтли кечаларини айнан шундай мехмонлар даврасида ўтказишни лозим топишган холос.

Келин куёв шу куни болалар билан маза қилиб  ўйнаб  никох кечасини бир умр ёдда қоладиган  тарзда ўтказишди. 

Қўйида тақдим этилаётган қисқа видеодан бу ўзгача ва икки ёшга чексиз хурмат хиссини уйғотадиган никох кечасини хис этишингиз мумкин бўлади:

 

ЮТУБда томоша

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

"Мухлис-шоу" 2 : қўшимча кастинг!

  “Мухлис-шоу”нинг 2-мавсумига ўтказилган икки якшанба кунларида иштирок