My5 ва Unisef кўрсатувида "Фахрли инсон"

- in Yangiliklar
63
0

 

“My5” телеканалининг Unisef  билан хамкорликда ўтказиб келаётган кўрсатувининг навбатдаги сони мехмони   лейкемия (оққон, лейкоз) билан оғриган бемор болаларга кўмак бераётган, хар ойнинг илк жумасида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган  ва  мана 6-йилга қараб кетаётган    “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихамиз бўлди ва ушбу лойиха  ижрочи координаторларидан бири хамда  бу лойиха қарашли бўлган “Sayyodmedia” МЧЖ-нинг рахбар ўринбосари Шахло Қодирова иштирок этди. 

 

 

“Жамият ривожида ёшларнинг иштирокчи” деб номланган ушбу сонда табиийки мазкур тадбир акциянинг  жамиятдаги нафақат мухим ўрни балки керак бўлса тарбиявий  дарслиги хам алохида ўринда.

Зеро хар ойнинг илк муборак жумасида яхшилик чоррахаси бўлган “Фахрли инсон”да қанчадан-қанча ёшларнинг фикру хаёллари яхшилик тушунчаси билан банд бўлади. Бевосита унда иштирок этишади!

Ўзидан бир парчасини беради.

 

 

Бугунги кунгача минглаб одамлардан олинган қонлару ва 500 миллиондан ошиқ пулга сотиб олиб беморларга тарқатилган дорилар “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси шиори остида ўтар экан, ушбу лойихани ортида аввало иштирок этаётган халқ турганлиги ва уларнинг аксарияти ёшлар экани хамда  бизнинг жамоамиз шунчаки сабабчи бўлаётганини айтиб қалбида яхшилик катта бўлган барча иштирокчиларга фурсатдан фойдаланиб ташаккур изхор этамиз.

 

 

Расман 2012-йил 1-июнь “Халқаро болаларни мухофаза қилиш” кунида бошланган “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси Ўзбекистон тарихида илк маротаба  бошланган норасмий волонтерлик  қон бериш акцияси бўлиб, мунтазам ва  давомийлиги билан хам биринчи хамда   ягона хайрия   тарғибот лойихаси бўлиб қолмоқда. 

 

 

Хар йили 1-июнь куни Sayyod.com жамоаси “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси ташкил топган кунини нишонлар экан шу кунги “Халқаро болаларни мухофаза қилиш” кунига атаб ушбу лойиха оталиққа олган Гемотология қошидаги лейкемия билан оғриган бемор болакайлар учун юртимизнинг таниқли шахслари ва энг сара хонандалари иштирокида катта байрам гала-концертини ташкиллаштириб келмоқда.

 

 

Жамият ривожида ёшларнинг иштирокчи бу бизнинг сайт учун “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасида хар ойнинг илк жумасида ташриф буюрган барча мехмонлар. қон топширган, моддий хайрия қилган ва ўз ёрдамини аямаган иштирокчилар!

Бу лойиха нафақат сайтимиз фахри балки барча иштирокчилар фахри, хар ойнинг илк муборак жумасидаги яхшилик ғалабаси!

Очиғи, шу лойиха сабаб хам биз яшаб ўтаётган кунимизга ва фаолиятимизга ачинмаймиз!  

Инсон учун керак бўлиш бошқа, жамият  учун керакли бўлиш ўрни ўзгача! Биз бундан бахтиёрмиз!

 

 

Биз билан яхшилик йўлида бўлинг ва жамоага аъзо бўлинг (+99894 6952121)

 

“Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси хақида батафсил (манба)

 

Суратлар муаллифи хам  “Фахрли инсон” лойихаси яна бир координаторларидан Нодира Тўраева

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг