Шахноза Отабоева актёрга турмушга чиқмоқда

- in Yangiliklar
32
0

 

Хонанда Шахноза Отабоевани айни дамда ижодидан кўра , шахсий хаёти жўшқин бурилишлару, Бразил сериалларини хам қон қақшатиб, зор йиғлатгувчи эхтиросли онларга тўла!

Асосан реклама баннерлари ва клипларда  ижодий омади чекланганДЕК бўлган актёр   Миролим Қиличев билан бир неча йил ахду-паймон қилиб севишиб,  уришиб талашиб,  ажрашиб ва яна топишиб юрган хонанда Шахноза охири уни бахти бу йигитда эмаслигини тушуниб етган кўринади. Бироз муддат Шахнозани продюсер-маъмури вазифасини ўтаган Миролим билан Шахноза ўртасида нафақат ишқий можаролар балки, молиявий муросалар бўлгани хам маълум.

 

Оралар очиғу аммо, аламлар тинмаган бир пайтда, актёрдан актёргача тақдир пешонасига ёзилган Шахноза бошқа бир (очиғи менга умуман нотаниш бўлган ва хаттоки баннер ва клипларда хам кўрмаган эканман) актер Комол Бобоназаров дегани билан суйишиб , суратлашиб ва мухаббат тарихидан иборат видеолашиб кетди.

 

 

Инстаграмдаги Шахнозани @shahnoza_otaboyeva_ шахсий сахифасида бирга тушган сурат ва видеолар, аввалига  қай тарзда тез-тез қўйиб борилса, шу тарзда тез-тез йўқ бўлиб қола бошлади. Бизнинг инстаграмдаги сахифамизга эса бу ишқий жуфтлик ва хусусан актёр йигит хақида турли салбий  хабарлар ёғила бошлади. Айниқса Шахнозани таваллуд куни билан табриклаб уни суратини  қўйганимизда, изохларни эплаб бўлмади. 

Изохлардаги хабарларни мохияти билан батафсил таништириш ниятимиз йўқ.

Хозирча!

Зеро олдинда тўй ва нимаики бўлса хам, бахтли онларга салбий таъсир кўрсатиб қўйиш  ниятимиз йўқ. Аммо тўй ўтгач, келин куёвлар махсус интервью беришмоқчи эканлигидан хабардормиз.

 

Хуллас Комол ва Шахнозаларнинг бахт тўйи 7-ноябрь кунига белгиланган.

Бахт!

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

ОИВ шифохонасидаги онадан мактуб

  Сизни вирусология шифохонасидан беморнинг онаси безовта қиляпти.