Томчи-томчилаб – Дилноза – ДЕМинО

- in Yangiliklar
30
0

 

ДЕМинО навбатдаги сонида яна “Ётиб куйлаган қиз” тахаллуси билан интернет оламида таниқли хонанда  Дилноза Неъматуллаева “Томчи томчилаб” қўшиғини ижро қилмоқда:

 

ЮТУБда томоша

Матн ва мусиқа:  Sayyod

Аранж: Sayyod ва Нурбек

Уйғун: Абдубосит Акбаров ва Шерзод Мардиев

 

 

Дилноза яна “Халоли” ва “Хабар ол мендан” қўшиқларини ижро қилиши кутилмоқда.

 

 

ДЕМинОнинг  кейинги сонида эса шоир бастакор ва хонанда Якзон “Кимга” қўшиғи билан.

 

 

Томчи томчилаб ёғади  ёмғир,
Қайдадир мени эслайди кимдир.
Томчи томчилаб ёғади ёмғир,
Шу бугун мени эслайди кимдир.

 

Бугун уйлар деразалари йиғлар,
Эслаб эслаб хаёлларини тиғлар.
Маъюс оқар ойналарида ёшлар,
Нечун эзар соғинганида кимлар.

Томчи томчилаб ёғади  ёмғир,
Қайдадир мени эслайди кимдир.
Томчи томчилаб ёғади ёмғир,
Шу бугун мени эслайди кимдир.

 

Не учун ёмгир бунчалар сирли,
Қанчайин совук шунчалар завқли.
Не учун яна ўзганинг бахти,
Соғинганида хасрати дардли.

Томчи томчилаб ёғавер ёмғир,
Қайдадир мени эслайди кимдир.
Томчи томчилаб ёғавер ёмғир,
Шу бугун мени эслади кимдир…

 

 

 

 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

ОИВ шифохонасидаги онадан мактуб

  Сизни вирусология шифохонасидан беморнинг онаси безовта қиляпти.