Яшаш нархи хақиқати: 3 миллионга атиги 3 дори …

- in Yangiliklar
15
0

 

Аввалига  3-ноябрь, ноябрь ойининг илк муборак жума кунги  фахрли инсонлар чехрасидан бошлаймиз: 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қон топширганлар рўйхати:
1. Акромов Элдор 
2. Солихов Улуғбек
3. Хусанов Расул
4. Оразимбетова Нигора
5. Абдурахмонов Фарход
6. Шарипов Сардор
7. Каногатов Сардор
8. Юлдошев Достон
9. Абдушамаев Сирожиддин
10. Икромова Робия 
11. Исраилов Абдуазим
12. Рафиков Рустам
13. Адилов Сардор
14. Давланова Мухайё
15. Пўлатова Г
16. Атабеков Т
Ўзбекистон Давлат Жахон тиллари университети талабалари: 
1. Сайфуллаева Фаёза
2. Ашуров Фирдавс 
3. Акмалов Феруз
Тошкент давлат стоматология институти талабалари:
1. Рахматиллаев Умидилла 
2. Алимов Худойшукур
3. Патхуллаев Улугбек
4. Мадаминов Нурмухаммад
5. Мирхамидов Миролим

     Умумий 24 та донор қон топширди.

 

 

 

Шу куни Ўзбекистон Давлат Жахон тиллари университети талабалари ва 

 

 

Тошкент давлат стоматология институти талабалари лойиханинг фахрли мехмон ва иштирокчилари бўлишди. 

 

 

Шундай ёшлар борига шукр, чексиз хурмат!

 

 

Лойихамиз таниқли чехраси хонанда Дилафруз Хайитметова бўлиб у моддий хайрия қилиб, жонли ижро ва рақслари билан хушнуд этди. (Видео келаси жума)

 

 

 

Доимгидек ШириБар хомийси Улуғбек

 

 Дилафруз деган махфий иштирокчидан  бемор болалар учун раскраска ва бошка совғалар бўлди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Моддий хайрия: 
Сулеменов Аскар, Махамадиёрхуджаева Мадина, Дехқонов Хумоюн, Абдуллаева Юлдуз, Абдуллаева Зилола, Абдурахмонов Фарход, Навруза, Фарида Зиёдиллаева, Мухайё, Мусаллам, Захро, Мадина, Мадаминов, Жахон тиллари университети (Ёшлар иттифоқи жамоаси) + ФАХРЛИ ИНСОН учун ишлайдиган икки картага туширилган моддий хайрия (“Фахрли инсон” учун  пластик карталарга истаган пайтингиз ихтиёрий равишдаги истаган суммани Payme ва Click орқали картангиздан юборишингиз мумкин :1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889 ,  2. trastbank 8600 3036 7140 8958 ) 

Умумий йиғилган сумма:   3.290.000 сўм

 

 

Шу куни келтирилган болалар учун “раскраска”лар , йиғилган пуллар ва қонларни хужжатлаб маълумотномасини Гемотология қошидаги жойлашган лейкемия билан оғриган болаларни шахсан ўзлари ва ота оналарига  топширдик, 

 

 

 

3 миллион сўмга атиги уч дори…мана сизга бугунги даво нархи хақиқати… 1 миллион сўмдан ошиқ турадиган кимё терапияси учун ишлатиладиган аспарагиназа дорисидан, улар бир курсда бир неча маротаба олиши кераклигини хисобга олганда, ушбу касаллик билан оғриган беморларга яшаш  нархи қанчага тушишини  фахмлаётгандирсиз?

Болам ўлмасин деган ота-она сотмаган нимаси қолмади?… Буёқда қон керак бўлиб кимларга илтимос қилмайди.

 Хомий хам бор дейлик аммо қонни ким сотарди? Уни ишлаб чиқарилмаса, сотилмаса, унга ихтиёрий одам келиб қон топширишни қандай амаллаш мумкин?

Шуларни чорлаб қон топширишга жалб қилсак , савобни реклама қиляпсан деган чаламулла тентаклар изохларда етарли бўлса…. шуларни чакаги ўчар деб Анвар қори билан хам сухбат қилдик ва Бақара суръасиданам савобни очиқ тури хақида Қуръондан парча келтирдик…

Билсангиз,  “Фахрли инсон” асли бу қилинган савобли иш хисоботи эмас, катта бир фожеавий муаммога сизларни жалб этиш! Болалар ўлимига чек қўйиш учун одамларни хашарга чорлаш!

Сайтларни “фалон минг долларга сотиб олинган  оддий бир темир –  мошина рақами ” хақидаги хабарини ўқиб алам қилиб кетади. Майли, бу ўша одамларни шахсий пули, яшаш кайфи учун истаганича шароитини қилади, лекин  32 миллионлик фуқаролардан хар ой, хеч бўлмаса  1000 сўмгина пулдан йиғсак хам  неча умри сақлаб қола олардик.

Хар ой , хеч бўлмаса юзта одам қон топширсаям қанча умр сақланади…

Шунақа хабарларни чоп этаётган сайтлар хеч бўлмаса ойда бир маротабагина бу мавзуни хам, хайрия лойихасини реклама қилишга ўз хиссасини қўшса бизни сайт ва шахсан мени обрўимга фойда бўлиб Президент бўлиб қолмасдим лекин. Бу нарсага интилишам  йўқ, орзуларам ўзга!

Худдики бу нарсани билишмайди ва сайтимизни кузатишмайди. Фалон артист нимадир қилганини ёзишим билан ” дея хабар беради Сайёд Ком”  деб шартта кўчиришни  билишади аммо, бу лойихани “кўришмайди”…

Эссиз одамзод! Эссиз умр!  

 

 

Фахрли инсон хайрия тарғибот лойихасида шу ой  қатнашган ва шу пайтгача қатнашиб келаётган барча иштирокчиларга чексиз хурмат ва таъзим! Аввало давога хизмат қилсин, Аллох қабул қилсин ва истаган ниятингизга етказсин!

Ўзингизда на қон бериш ва на моддий хайрияга имкон бўлмаса илтимос, хечбўлмаса шу маълумотларни бошқалар билан имкон қадар ўртоқлашитнг ва кенгроқ тарқалишига сабабчи бўлиб катта савоб сохиби бўлинг! Батафсил: http://sayyod.com/faxrliinson

 

Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

ОИВ шифохонасидаги онадан мактуб

  Сизни вирусология шифохонасидан беморнинг онаси безовта қиляпти.