Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

- in Yangiliklar
140
0

 

Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг кўп ижод махсулотини хох мусиқа ва хох клипи  билан тақдим этиб шу тариқа энг талабгор артистлардан бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхон 7 йил деганда сокин ромнтик тарона тақдим этмоқда.

“Умидвор юрак” деб номланган қўшиқни муаллифлари “Беном” гурухи  йигитлари Сарвар ва Комил. 

 

Қўшиқ, очиғи, 7 йил деганда чиққан дейишга арзибди. Йил сўнггида тақдим этилаётган бу қўшиқ 2018-йилдан бошлаб  энг севимли қўшиқлар қаторида турли хит-парадлару инстасевсараларни забт этса ажабмас.

Яқиндагина Москвада бўлиб қайтган Сардор ушбу қўшиққа Москвада клип суратга олиб қайтганини маълум қилиб, клип премьераси бир хафта ичида тақдим этилишини маълум қилмоқда.

Ажойиб қўшиқ чиққани билан барча ижодкорларни ва албатта уни маромига етказиб, характеригача эзибла, кўнгилга тақдим этиб ижро қилиб ташлаган Сардор Рахимхонни хам табриклайман ва табиийки бу қўшиқни кўчириб олиб тинглашга тавсия қиламан:

 

Кўчирмоқ 4мб

 

Муқобил манбадан кўчирмоқ

 

“Дод! Юрагим!” деган жойидан )

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Варрак сайли-2018!

22-апрель кунидаги Варрак-сайлидан фотолавхалар эътиборингизга хавола:   Варрак