"Му5"нинг АНТИқа тақдирлаш маросимидан.+Видео

- in Yangiliklar
128
0

АНТИларга олтин тақа, аълоларга эса олтин юлдуз!

-Шерали Жўраев олтин тақага муносиб топилди.

-Енг емаган гурух деб ДАВР гурухи топилди, УММОН гурухидан ОЛТИН ТАҚАни олган ДАВР гурухи иштирокчиси жавоби зўр бўлди)

-Озода Нурсаидованинг неча йил ўтиб илк маротаба ТВ учун маросимда куйлаган қўшиғи, унинг “запрети” хақида сўзлаётгандек гўё.. Қўшиқ мисраларида “Хатолар, ёшлик қилинган”и ва хоказо…

 

-“Отпуска”даги Озодани сахна аппаратураси унутган кўринади…қўшиғи “парод” бўлди. 

-Қотип қолган номинацияси ва Абдулла Қурбонов!

-Плагиат бўйича ОЛТИН ТАҚА Бахром Назаровга!

-Маросимни энг кўп маротаба тақдирлангани Сардор Рахимхон ташкилотчиларга бошқа бундай номинация қилинмаслигини сўрагани эътирози эфирга кетмайди ва буни бошловчи қирқиб ташлаймиз деди хам. Бироқ бизда айнан эфирга кетмайдиган лавхалари махсус видеоимизда!

-Сахнага энг кўп чиққан Рахимхон

 

 

 

27-декабрь куни Му5 телеканали пойтахтимиздаги ресторанларни бирида ўзининг АНТИқа тақдирлаш маросимини ўтказди. Мазкур тақдирлаш маросимини бемалол Му5 ва Сардор Рахимхон деб номласа хам бўларкан, зеро Рахимхон  шу куни сахнага энг кўп чиққан хонанда бўлди. Аввалига “Плагиат” номинациясини тақдирлаш учун, кейин бўйдорилиги учун ғолиб бўлганига, кейин йилнинг энг аъло эркак хонандаси хамда йилнинг энг яхши дуэти учун сахнага чиққан хонанда бир икки маротаба эътироз хам билдирди.

 

 

Хусусан АНТИ тақдирлаш блокидаги номинацияларни барча санъаткорлар номидан келаси йил қилмасликни сўради. Бунга жавобан бошловчи Нилуфар Сотиболдиева бу сўзлар монтажда қирқилишини айтиб огохлантиришига қарамай, бизнинг эксклюзив видеорепортажимиздан Сардор Рахимхоннинг барча эътирозли фикрлари ўрин олган.

АНТИ тақдирлаш маросимининг “ОЛТИН ТАҚА” мукофотига халқ хофизи Шерали Жўраев лойиқ топилгани уни бироз хижолатга солиб шошириб қўйди ва вазиятга адекват жавобни ўз фикрларида баён қилди ва бу видеоимизда бор.

Йилнинг энг емаган гурухи сифатида ДАВР гурухи топилиб, гурух иштирокчисига УММОН гурухи йигитлари “ОЛТИН ТАҚА”ни топширишганида ДАВР гурухи йигитларидан бири ўзини йўқотиб қўймади, аксинча, у мукофотни ўпиб қизиқ тарзда “узиб олди”:

“Егандан кўра, емаган эсда қолади манимча , тўғрими?” дея УММОН гурухига бир боқиб, “Янги йилда едиришга харакат қиламиз” деб олқишларга сазовор бўлди. Қизиғи, емагн деб топилган гурухни, маросим сўнггида тўйлар бўйича энг талабгорлигини бошловчилардан бири тан олди. 

Шунингдек, “Қотиб қолган” номинациясини топшириш Абдулла Қурбоновга топширилганидаги экранда тасвири қотиб қолган бошловчига қарата “Экранда қотиб қолсангиз хам, хаётда қотиб қолманг” деган жавоби томошабинларни кулгусига сабаб бўла олди. 

 

 

Шунингдек Му5 телеканалининг фикирига кўра аълолар “ОЛТИН ЮЛДУЗ” билан тақдирланишди. Очиғи, мсим давомида  тан олиб тақдирланганлар бора бора кўпайиб сахнани тўлдирди хам. Негадир  Гулсанамни “Кел” қўшиғи йил хити бўлгани хатто эсланилмади. 

 

Табиийки ЎЗИМИЗНИКИЛАР учун урғу эътироф этиб  телеканал ижодкорлари орасида тақдирланганлар етарли  бўлди ва очиғи “Марказий студия” бошловчилари тақдирланишгани хаққоний бўлган деб хисоблайман. Иккинчи бошловчи Сарварнинг диплом хақидаги фикрлари нақадар менинг неча йиллик реал тажрибамга  монанд! Молодец Сарвар! Очиқ ойдин ва дангал гап учун хурмат! 

 

 

Телеканал таъбига кўра йилнинг энг яхши актери ва актрисаси деб топилган Узоқов ва Кубаева. 

 

 

Маросимнинг кутилмаган ва кульминацион нуқтаси Озода Нурсаидова бўлди. “Запрет”дан кейинги унинг илк расмий маросимдаги чиқиши. Озодани сахнага чиқиши негадир узоқ муддатга чўзилди. 

Кейин эса илк куйлаган “Соғинди дил” қўшиғидаги мисралари “запрети” хақида куйлангандек гўё…ундаги “хатолар, ёшлик қилиб” сўзлари хаммасини тушунтириб бергандек. 

“Кетма” шлягери билан барчани оловлатиб рақсга чорлаган бўлса, кейинги “Ўзбегим элим” қўшиғидан Озодани сахна аппаратураси бироз унутгандек туюлди. Қўшиқ чайналиб чўзилиб кейин изига тушиб кетди. 21-аср техникасида бу!

 

 

Қолганини ва айниқса эфирга кетмайдиган лавхаларни зўрини видеодан кўришга чорлайман, маросимни тўлиқ турини эса 31-декабрь куни “Му5” телеканалидан томоша қилишингиз мумкин бўлади, хозир эса эфир юзини кўшрмас ва энг қизиқ онларга 

ВИДЕО ютуб

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева. Видео Сарвар Қамбаров.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш