"Навруз" радиоси 15-ёшда!

- in Yangiliklar
28
0

FM  88.4 бу файзли манзил сайтимиз учун мухим саналишини “Джуманджи” радиошоуимизни тинглаганлар яхши билади. Радио оламидаги илк ва хозирча ягона бўлган муаллифлик шоуимиз айнан мана шу “Навруз” радиосида эфирга узатилиб келган   хамда қайсидир тарафлама сайтимиз ва каминанинг элга танилишига яна бир бора ўз хиссасини қўшган дея оламан. Зеро бу радио орқали хам кўплаб мухлислар орттирдик.

Очиғи, унча бунча радиони бу лойихамизни эфирга узатишга ўша пайтлар “духи етмаганди”. Шу қадар демкоратик, шов-шув ва жанжалли лойихамизнинг сонлари бир зумда интернет тармоқлари, телефонларга тарқалиб қизғин мухокамаларга сабаб бўларди. Сайтимизни асосий бўлимида барча аудиоларга манбалар доимий равишда тургани боис унинг акс-садоси хали хам ўзини эслатиб турибди… Халиям парчалар тарқалмоқда ва бугунги даврда хам энг долзарб мавзулар негизи бўлиб турганини кўпчилик билади))   

Ўзи “Джуманджи”ни исталган бир сонидан  тарқатсангиз халиям долзарб компроматлар сандиғи бўлиб ётганини, у шоуни мен билан олиб борган  ва айни дамда “МиллийТв”даги “Ширчой” дастурини олиб бораётган Отабек Тожибоев билан яқиндагина мухокама қилиб хайратлангандик.  Шоудаги  “Шумтошчалар” ёки “Джаночка” бўлимидан қизиқарли онларнику айтмаса хам бўлади. 

 

 

 

“Навруз” радиоси шунингдек Сардор Рахимхонни хам кашф қилгани сир эмас. Хозир у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист!

Сардорлар учун омадли кўринади бу радио))

 

Радионинг Ўзбекистон бўйича энг сирли “почтальон” дастури бўлган: “Пирамида”да дам олаётган окахонларга табрик ва кутиш бўлиминику умрбод унутмасам керак))

 

Бугун шу  “Навруз” радиоси 15-йиллик байрамини нишонламоқда. Кун давомида ва хозирдан хам айниқса элимизнинг таниқли шахслари ўз табриклари билан радиога ошиқишмоқда.  FM 88.4га уланинг ва файзли радионинг файзли байрамини хис этинг.

“Навруз”чилар жамоасига жўшқин ижод ва келгусида янада кўплаб қизиқарли ижодкорларни кашф этишларини тилаймиз!

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Йилнинг илк жумасидаги фахрлар! +Видео

ВИДЕО ютубда томоша   5-январь кунги 2018-йилнинг илк