Бу сафар шўхидан: Сериалчи гурух "Беном"да янги серия "Эсламадинг" Мп3

- in Yangiliklar
31
0

Клип сериал ёки видеотрилогиячи “Беном”дан шундай анъанасига содиқ равишдаги янги “Чунки , бу биз” деб номланган видеотрилогияга кирадиган илк тарона “Эсламадинг” эътиборингизга хавола қилинмоқда. 

(трилогия-мазмунан бир мохиятли воқеалар ривожини ўз ичига олган уч муаллифлик ижод намунуаси дегани, хуллас уч сериядан иборат сериал.) 

 

“Беном”чилар ўзбек эстрадасида айни дамда нафақат шундай видеотрилогия янгилиги билан балки жонли равишда концерт берадиган ягона гурух сифатида хам барча гурухларга етакчилик қилмоқда десак муболаға бўлмас. Бошқа хонандаларга хит тароналар билан уларни хам ўзларини кетидан тортиб бу тарафлама хам етакчиликни уддалашмоқда.

 

 

Романтик қўшиқ деганда асосан “ўлдим, куйдим кейин бироз йиғлаб яна куйдим” стилидан бу сафар чекиниб “Шўхидан бўлсин” талабларни инобатга олишган кўринади ва буни хозирда премьера қилинаётган “Эсламадинг” қўшиғидан хам сезишингиз мумкин бўлади.

Қўшиқ менга жудаям ёқди, ўзгача,  эшитишли ва кутилмаган бурилишлар схемаси асосида тузилган ушбу тарона кўпчиликни севимли қўшиқлар “плейлисти”дан жой олишига ишонаман. 

(русларнинг ХайФай гурухи стилини хам эслатиб юборди…)

 

“Эсламадинг”  5мб

Кўчирмоқ http://my-files.ru/Save/up9h8l/Benom-Eslamading_sayyodcom.mp3

 

 

 Қўшиқ муаллифлари доимгидек Сарвар ва Комил. «Эсламадинг» қўшиғига суратга олинган видеоклипнинг премьераси эса 15-февралга режалаштирилган. «Беном» гурухи ижодкорлари қўллаб-қувватлаганлари учун ўз мухлисларига, қолаверса, барча оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб қолади ва 2018-йилда жуда хам кўп ижод махсулларини тақдим этишга ваъда беради. 

P.S. «Биласизларми нимага? Чунки, бу биз». Хурмат билан «Беном» гурухи.

 

 

Хуллас, премьерадан завқланинг ва ўйин кулгу ўз йўлигаю аммо инсониятни жамият олдидаги бурчию яхшилик олдидаги мажбуриятини хам унутмаган холда  эртага 2-февраль куни барчангизни ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасида кутаман!

– 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан “ҚОН МАРКАЗИ”. (саволлар бўлса +99894 695-21-21)

 

“Фахрли инсон”  хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун  “Фахрли инсон” учун ишлайдиган  картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали  моддий хайрия қилиши  мумкин.  

Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат!

“Фахрли инсон” учун  пластик карталар:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Музаффар Мирзарахимов – "Шамоллар" Мп3+Клип

Биргина “Лолажон” қўшиғи билан миллионлаб қалбларни ўзига ром