Дилсўз турк юлдузи Синан Ўзен билан дуэт куйлади : СЕВГИЛИМ!

- in Yangiliklar
172
0

Дилсўз Туркиянинг машхур хонандаси Sinan Ozen (Синан Ўзен) билан “Севгилим”  дуэтини куйлаб унга клип хам суратга олдиришга улгурди. 

 

 

Дуэт тарихи жуда қизиқ: Ёдингизда бўлса, сайтимизда Дилсўзнинг  ўз турмуш ўртоғи Фаррух Раимов билан куйлаган “Севгилим” дуэтини премьера қилгандик (манба)  Ушбу қўшиқни Синан “Ютуб” орқали тинглаб ёқтириб қолган ва Дилсўзга шу қўшиқни дуэт қилиб у билан қайта куйлашни таклиф этган. Дилсўз розилик бергач Истанбулда қўшиқни қайта аранжировка қилиб Синан туркча Дилсўз эса ўзбекча қилиб куйлашган. 

Кеча, 31-январь куни  турк  режиссери Алишан Гунай Йилдирим (Alishan Gunay Yildirim) ушбу дуэтга Туркияда клип суратга олди. Худди бизни “Истиқлол” санъат саройидек улардаги катта сахна бўлиб, “Yahya Kemal Beyatli  Gosteri Merkezi” деган  маданият уйи дейиларкан, ўша ерда клип суратга олинди. 

 

 

Сўнгги пайтлар янгилик яратиш борасида хонандаларимиз хориж  хонандалари билан хамкорлик қилаётгани сир эмас. Кимдир хориж бозорига киришга интилар ким эса шов-шувга ошиқар…

Дилсўзнинг холатида эса улардан таклиф бўлгани шараф эканини хонанда маълум қилади.

Дилсўз:- Ўзимизни юрт ва Ўзбекистон учун хизмат қилиб ижоддаман, хориж бозорига кириш ниятим йўқ, уларнинг ўзларини хонандалари етиб ортади. Шунчаки  улардан таклиф бўлгани бир тарафдан биз учун шараф. Бошқа тарафдан икки давлатнинг дўстлик хамкорлигидан яна бир намуна. Ўзаро маданиятга хисса ва икки миллат мухлисларига ажойиб совға бўлса керак. 

 

 

Фурсатдан фойдаланиб, бугун Дилсўзнинг премьераси бўлаётган янги “Соғиндим” қўшиғини хам тақдим этамиз. Балки бу қўшиқ хам Дилсўзнинг куйлаш махорати билан ўзига ром этиб  хориж хонандаларидан бирига хуш келиб дуэт сўратар?  

 

“Соғиндим” Мп3 4мб 

Кўчирмоқ

 

 

Хуллас, премьерадан завқланинг ва ўйин кулгу ўз йўлигаю аммо инсониятни жамият олдидаги бурчию яхшилик олдидаги мажбуриятини хам унутмаган холда,  эртага 2-февраль куни барчангизни ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасида кутаман!

– 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан “ҚОН МАРКАЗИ”. (саволлар бўлса +99894 695-21-21)

 

“Фахрли инсон”  хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун  “Фахрли инсон” учун ишлайдиган  картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали  моддий хайрия қилиши  мумкин.  

Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат!

“Фахрли инсон” учун  пластик карталар:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит