Назарбековдан қочаман деган Озодбекдан "Қор" воқеаси

- in Yangiliklar
52
0

Ха, яна бир янги артист деб энса қотиришга шошилманг, зеро сиз бунда нақ беш карра нохақ бўлишингизга (камида) бешта  факт келтириб бошлайман!

1. Озодбек Ибрагимов 2009-йил Ўзбекистон Давлат Консерваториясини тугатган ва демакки  хонандаликка расман хақли хонанда! Кўчадан хаваскор бўлиб келмаган. 

2. Отаси Хамидулла Эхсонов санъаткор ва табиийки Озодбек  болаликдан санъат мухитида ўсиб улғайган. Бундан ташқари у расман устоз кўрган хонанда, устозлари Ўзбекистон Давлат Консерваториясидан Адхам Отабеков ва Одил Назаровлар. 

3. Илк танлаган қўшиғи бизнес-тўй учун эмас, сокин ва демакки ўз ишига жиддий ёндошмоқчи бўлган сахна санъаткори бўлишга интилмоқда. Қўшиқ ижроси ва унга ишланган клипдан бу 3-чи банд фактим энсангизга янада кучлироқ зарба беришига амин бўласиз!

4. Куйлаш махорати келгусида яхши санъаткор бўлишини сездира олади.

5. Хўш, 5-чи факт эса бу бизнинг сайтимизда уни клипи премьера бўлаётгани. Асли шу бандни ўзи хаммасига етарли жавобу, майлида! Сайтимизда хаммани хам тавсия қилмаймиз ва бу борада бадиий кенгашимиз МХХ қўриқлаш хизматидан ўтиш ва ёки Аэропорт божхонасидан ўтадиган рентген асбоб билан тенг хисоби))

 

 

Биринчи қўшиқ… “Қор”… ва унга ишланган драматик клип! Адизни умри давомидаги ўйнаган фильмлариям бир ва шу клипдаги ролиям бир бўлибди. Ачиндимам ростакасимига унга. Ишонвордим ахволига…  Қўнғироқ қилиб хабар олай дедиму, биринчидан у Грузияда ва иккинчидан ўзингга кел Сайёд, ахир бу клип деган нарса  деб  шаштимдан қайтарди. 

 

 

Клипда Адиз қахрамони рафиқаси қиз туғиб оламдан ўтади. Бир ўзи дала чопиб қизини катта қилаётган Адиз қахрамонини бора бора “томи” кета бошлайди. Шу қадар ёрини севганки қизи  катта бўлиб қолганида хам мухаббати зўрайса зўрайганки соғинчи билан аралашиб уни хушидан жудо қилган.

Буёқда эса қор…

Тамом!

 

 

 

Ўта дардли ва ўта гўзал мусиқа ва чиройлик ижро.

Озодбек Ибрагимовни қўшиғини тинглаб овози адаши Озодбек Назарбековга ўхшаши ва қўшиқ куйлашида хиндчароқ лахжадамией, акцентда (талаффуз) “манера”да куйлаётганини сезасиз гўё. Айнан ўша “ёғааААаар” деган жойи жуда бир ўзгача. Қўшиқни фишкаси десаям бўлади. 

 

 Адизга бу роль учун бир нима бериш керак. Олгандираму аммо мен мукофотниям  назарда тутдим. Негалигини клипда кўрсангиз биласиз ва Адизни рақамини билсангиз қўнғироқ қилиб хабар хам оласиз.

 

Озодбек Ибрагимов:– Хиндча фильм ва қўшиқларини яхши кўришим рост ва қанча уринмай барибир куйлашимда шу нарса сезилиб қолибди. Озодбек Назарбеков эса менинг ғойибона устозим, чунки болаликдан унинг қўшиқларини севиб куйлаб катта бўлганман. Ишонсангиз уни қўшиқларини худди ўзидек бирга-бир қилиб ижро қила оламан.  Санъатга кириб келгач эса уни йўналиши ва куйлаш манерасидан қочишга харакат қиляпман. Чунки у йўлни ўз  эгаси бор. 

 

 

Қўшиқ ғояси ва матни Элдор Қаюмовники

Аранжировка: Ж.Бадалбоев

Клипмейкер: Дилмурод Агзамов

 

 

Хуллас, қўшиқ ва клипдан бахраманд бўлинг ва ёзганларим билан таққослаб фикрингизни айтинг:

 

Озодбек Ибрагимов – “Қор”

ЮТУБда томоша

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит