Бадиий кенгашдан ўтган клип ТВга ўтмаслиги мумкин! Аммо …

- in Yangiliklar
21
0

Хуллас, ва нихоят гап гап гапдан реал ишга ўтилди. Яъни туганмас мажлислару ундаги туганмас ваъдалар ижроси бошланди.  Янги рахбар ва янги куч ғайрат дегандек. Ёш-да!)

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ “Ўзбекнаво”) рахбари Абдуқаххоров  жаноби Одил ибн Абдуғани берган хабарга кўра 1-февральдан бошлаб барча клиплар аввал “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига топширилиб, кенг оммага тақдим қилиниши мумкин бўлган ижод намунаси бўлсагина кейин тв ва интернет сайтлари хамда ютубдаги каналларга жойлаш мумкин бўлади.

БИРОҚ, бадиий кенгашдан ўтган клип исталган телеканалда намоиш қилиниши шарт деган хуқуқни бермайди зеро, маълум бир телеканал у бадиий кенгашдан ўтиб келган клипни намойиш қилмаслик хуқуқи мавжуд. “Ўзбекконцерт” ягона бадиий кенгашидан ўтган клип тв каналларига шунчаки тавсия этилади деган имтиёзни тақдим этади холос.

АММО, бу билан клипни ягона бадиий кенгашдан ўтказтирмай бемалол тв каналлар ва интернет сайтию ютубга қўяверса бўларкан дегани эмас, чунки МАБОДО деган жойлариниям инобатга олиб “Ўзбекконцерт” барча тв каналларию, сайтлар ва ютубдаги каналлардан клипларни назорат мониторингини йўлга қўяди хамда  бадиий кенгашдан ўтмай чиқарилган клипларни эфирдан олиш ва хонандага нисбатан то лицензиясидан махрум қилишгача чоралар кўрилишини маълум қилишмоқда. 

 

Ана энди қандай клиплар ўтадию ва ёки ўтмайди деган керакли ва мухим бўлган ШПАРГАЛКА:

 

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий Кенгашининг хулосасини олиш тартибига ЭСЛАТМА :

 

1. АСОС

 Ушбу Эслатма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил  9 декабрдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда лицензия олган юридик ва жисмоний шахсларга тушунтириш бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 

Хулоса олиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида фаолият юритадиган “Кенгаш” нинг масъул котибига тақдим этади:

а) хулоса бериш тўғрисидаги аризани;

в) қўшиқлар ва уларга ишланган ёки ишланаётган видеоклипларни СД дискда ҳамда клипнинг қисқача мазмуни (сценарийси)ни, қўшиқ матни, матн муаллифи, ижрочи, бастакор ҳақидаги маълумотни;

б) хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Кенгашга бевосита ёки олинганлиги тасдиқланган ҳолда алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади.

г) хулоса олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган бунинг аксини исбот қилмагунига қадар барча ҳолларда ишончли деб ҳисобланади.

 

3. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ 

Кенгаш қўшиқлар ва уларга ишланадиган видеоклиплар савиясини баҳолашда ва лицензиатларнинг аризаларни кўриб чиқишда:

қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий даражасига;

тақдим этилган репертуарнинг миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга мувофиқлигига;

қўшиқлар ва уларга ишланган ва ишланадиган видеоклиплар (сценарийси)да Ватанга садоқат, севги, муҳаббат ва инсонийлик сингари эзгу ғоялар акс этганлигига эътибор қаратади.

Лицензиатнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи, томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи асарлари маъқулланмайди.

 Кенгаш бадиий жиҳатдан етук, умуминсоний ва миллий қадриятларга мувофиқ, халқимизнинг менталитетига мос бўлган қўшиқлар ва улар асосида яратилган видеоклипларнинг оммалашишига кўмаклашади.

 

4. НОЖОИЗ ҲАРАКАТЛАР 

Клипда умуминсоний ва миллий маданиятга зид бўлган, ножоиз ҳатти-ҳаракатлар, турли ғоявий таҳдидлар акс этмаслиги лозим. Жумладан:

 

•                     гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар тарғиботи;

•                     қонли, террористик ҳатти-харакатларни тарғиб қилувчи, уруш ва қўпорувчиликка майл уйғотувчи тасвирлар;

•                     динлар ва миллатлар аро нифоқ, зиддият уйғотувчи унсурлар;

•                     давлат рамзлари (герб, байроқ, Президент) тасвиридан ножоиз, ноўрин фойдаланиш;

•                      турли фирма, компаниялар ҳамда уларнинг маҳсулотларини ошкора ва яширин реклама қилиш;

•                      ётоқхона ва бошқа хосхоналарда хонандаларнинг ёнбошлаб, ўзбекона одоб қоидаларига зид ҳолатда қўшиқ куйлаши;

•                     оммавий маданиятга хос тарзда очиқ-сочиқ, йиртиқ-ямоқ, ярим-яланғоч кийиниш ҳолатлари;

•                     шаҳвоний ҳирс ва беҳаёликни, енгил-елпи ҳаётни тарғиб қилувчи оҳанг ва тасвирлар;

•                     тана аъзоларига туширилган турли татуировка ва “нақш”ларни кўрсатиш;

•                    эркак хонандаларнинг аёллар каби кийиниши, безаниши, айтайлик, ҳар хил зираклар тақиши ва шунга ўхшаш номуносиб ҳолатлар;

•                    қўшиқ матни ва мазмунига ҳеч қандай алоқасиз равишда, фақат қимматбаҳо машиналару қасрдай уйларни, ярашиқсиз зебу зийнатларни кўрсатиб кўз-кўз қилиш; 

•                     муқаддас қадамжолар, табаррук ёдгорликлар, қутлуғ меросимизга нисбатан ҳурматсизлик қилинган ҳолатлар;

•                     ўзбекона урф-одатларимизга ёт, ўринсиз ва беўхшов ҳаракатлар.

 

Изоҳ:  Қўшиқ матнидан келиб чиққан ҳолда фойдаланилган, эзгу ғоялар тарғиботига хизмат қилувчи салбий образ ва ҳолатлар, агар мақсад амалга ошган бўлса, Кенгаш томонидан рад этилмайди.  

 

5. ХОТИМА 

Кенгаш томонидан кўрсатилган камчилик ва нуқсонлар бартараф этилгач, клип қайта кўрикка тақдим қилиниши мумкин. Кўпчилик овоз билан маъқулланган клиплар эфир ва бошқа намойишларга тавсия этилади. 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Музаффар Мирзарахимов – "Шамоллар" Мп3+Клип

Биргина “Лолажон” қўшиғи билан миллионлаб қалбларни ўзига ром