Қизчани ички аъзолари жойида! "Орган" гурухи бўйича раддия ва тафсилот!

- in Yangiliklar
46
0

Телеграмда “айланаётган” аудио ва суратни биз хам огох қилиш юзасидан тақдим этишдан аввал суриштирганимизда ушбу холат мавжудлигини  тасдиқлашганди, аммо сайтимизга хам  чиққач Фарғона ИИБси ходими биз билан боғланиб қўйидаги раддия билан “орган” бўйича оммада шов-шув кўтарилмаслигини олдини олиб бунинг  исботи тариқасида  қисқача тафсилот  хабарини маълум қилди:

-Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 5 ёшлик қизчани мурдаси қорни ёрилган, бўйни, оёғи ва бели синган холда  поезд йўли ёнидан топилгач,  суриштирув ишлари натижасида уни бир одам етаклаб кетаётганини кўришгани  учун фоторобот тузилган. Аммо   кечки 17:00лар атрофида қизчани бир ўзини поезд йўли атрофида кўришгани боис, хамда экспертиза хулосасига кўра унинг органлари жойида ва хатто зўрланмагани аниқлангач, уни поездни ташқарисидаги “стоп кран”и илиб қорнини ёриб юборган деган тахмин хам бор. Бола мурдаси поезд йўли ёнида  бўйни, бели ва  оёғи синган холда топилгани  хам кучли зарба натижасига ишора қилиши мумкин. 

Бироз аввал хам бир болакайни поезд йўли олдида бўлганида айнан поезд ўтаётиб “стоп кран”и илиб уриб юборгани холати бўлганди.

Шу сабабли хозирча “Орган” бўйича уюшган гурух ва ёки бошқа аниқлик билан тасдиқлаш мумкин эмас. Зеро қизчанинг ички органлари жойида.  Тергов харакатлари кетмоқда . 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит