МДХ давлатлари бўйича ютубдаги энг йирик  мусиқий каналларнинг  учталигидан жой олган ва айни дамда бир миллоиону уч юзминдан зиёд  обуначиси бўлган Rizanova каналининг 15-16-февраль куни бўлиб ўтадиган тақдимот маросими учун 2017-йилда энг кўп кўрилган клиплар 12-талиги тақдирлаш онлари кеча 11-февраль куни “ЗўрТВ” павильонида ёзиб олинди.

Кутилаётган икки кунлик концерт дастурида қайта  мукофот топширмаслик, яъни биринчи куни тақдирлаб яна олиб қўйиб, эртасига яна қайта тақдирламаслик учун мукофотлар концертгача олдиндан топширилиб бари  суратга олинди ва  концерт кунлари намойиш қилиниб гала-концерт тақдим этилиши кўзда тутилган. 

Лекин ташкилотчилар яна икки қизиқ тақдирлаш маросимини айнан концерт кунига қолдиришган ва тахминимизча бу ушбу каналдаги умумий даврда  энг кўп кўрилган клиплар хонандалари бўлиши мумкин.

Концертга ташриф буюрганлар хаммасини шохиди бўлишади.

Хозирча концертда намойиш этилиши кутилаётган тақдирлаш маросимини суратга олиш жараёнида фото ва видеолавхаларни тақдим этамиз. 

 

Бошловчилар илк ўзбек фм овози  Жамшид Хожиниёзов ва Магомед. 

 

Муниса Ризаева – “Аламим бор” клипига 

 

Гулсанам Мамазоитова  “Кел”  клипи учун 

 

 

Райхон ва “Божалар” гурухи дуэти клипи учун

 

 

 

 

Шахзода “Ёмғир” клипи учун

 

 

Сардор Рахимхон “Онам” клипига

 

“Беном” гурухи “Ортинга қара” клипи учун

 

Зиёда ва У.Рахматуллаевлар дуэт  клип учун

 

 

Хулкар Абдуллаева “Қора паранг” клипига 

 

Шунингдек “Уммон”, Шохруххон, Севинч Мўминова ва Жаноб Расуллар  клиплари учун тақдирланишди. Фақатигина Севинч Мўминова ва Жаноб Расул гастроль сафарида бўлишганига уларни ижодий жамоасидан вакилларга  ва Шохруххон эса ўзини яккахон концерт дастурида банд бўлганига унинг рафиқасига мукофотлар топширилди. 

Фото ва видео репортажни Нодира Тўраева ва Гулсум Азимовалар тайёрлашди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here