Шахзода Мухаммедова архитекторга турмушга чиқмоқда

- in Yangiliklar
75
0

Дизайнер Шахзода архитектор Муродга турмушга чиқмоқда.

Москва шахрида ўз либослар тўплами билан қатнашган дизайнер ва актриса  Шахзода Мухаммедова нафақат ўз либослари билан мода оламию кимсан Вячеслав Зайцевни эътиборига тушган балки  архитекторлардан бирини хам эътиборини  бошқачароқ  тортиб, ўзига ром қилиб қайтган кўринади. 

 

Буёғи Москвадан кеттиям, Тошкентда совчилар кутволдиям.

Тошкентга қайтган Шахзодага Москвада архитекорлик билан шуғулланадиган Мурод исмли йигитдан совчи келган. Ва мана кўриб турганингиздек оқ ўрар бўлиб ўтди. Олдинда фотиха ва никох!

 

Хабарларга кўра тўй куз ойларига мўлжалланмоқда.

 

Дизайнер эса ўз архитекторини Москопдан қайтишини интиқлик билан кутмоқда. Икки ижодкорга табрик йўллаб келгусида  оилавий бахт ва дил хотиржамлигини тилаймиз!

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Варрак сайли-2018!

22-апрель кунидаги Варрак-сайлидан фотолавхалар эътиборингизга хавола:   Варрак