Манзура Терлан Навхани билан Бакудаги ижод онлари

- in Yangiliklar
84
0

Хонанда Манзура айни дамда Баку шахрида Озарбайжонлик таниқли хонанда Терлан Новхани билан “Хиёнат этмадим” деб номланган дуэтига клип суратга олдирмоқда. 

Шу билан бир қаторда у Озарбайжоннинг “Лидер ТВ”сидаги мусиқий кўрсатувида иштирок этиб   “Тасодиф эмас”, “Тавбалар қилдим”, “Сеники бўлай” қўшиқлари ва юқорида тилга олинган Терлан билан дуэтни хам ижро этишди. 

 

 

 

Манзура:- Хонанда  Терлан Навхани мен билан куйлаган дуэтига клип суратга олиш учун  Баку шахрига  таклиф этди. Суратга олиш майдончасига келишимдан аввал хонанда мендан тирноқларим узун ва бўялган бўладими деб сўради, мен йўқ деганимда у  негадир ажабланди. Клип учун илк образимни ўзим билан келган стилист Федя тайёрлаб бўлганида ижодий жамоа менинг кўринишим, ўзбекона шойи адрасдан хайратланишди. Айниқса оператор Деле Оруджлуга миллий либос жуда ёқди.  Асосийси Терлан билан уйғунлашадиган кўринишда бўлдим. Клип режиссери Наил Наибоглу аввалига жудаям асабийлашди , чунки бу хаммасини қай тарзда етказиб беришни  англай олмади.Кейин мен узун ва ёпиқ кийинганим учун унинг форматига тўғри келмагандек туюлдим. 

Юқори қаватнинг томида суратга олиш ишларида эса афсуски стилист Федянинг қилган соч турмаги бузулиб кетди ва шу тарзда суратга тушишга тўғри келди, чунки шамол, изғирин…

 

 

Афсонавий ва машхур “Бриллиантовая рука” фильмидаги Мироновнинг йиқилиб кафега кириб кетадиган жойи Баку шахрида эканини биламиз ва айнан ўша ерда Манзура Терлан билан. 

 

 

Инстаграмда Манзура томонидан  қўйилган дуэтдан парчадан қўшиқ яхши оммалашиши ва тўй хизматларидан давраларни ёндиришини  хам  тахмин қилиш мумкин.

 

 

Клипни хам премьерасини кутамиз!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит