Бахор-2018 илк қахрамонлари!

- in Yangiliklar
69
0

Ассаламу алайкум  ва Рахматуллоху ва барокатуху ахли яхшилар! Бугунги муборак жума барчангизга муборак хислар ва онларни келтирсин деб, 2018-йилнинг бахор ойи илк кунларидаги, бахорнинг бу йилги илк жумаси 2-март куни ўтказилган ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасидан фоторепортажни тақдим этмоқдамиз.

Сўзбоши аввало доимгидек шу кунги фахрли инсон номига муносиб топилган қахрмаонларимиз суратлари билан таништиришдан бошлаймиз:

 

 

 

ДАН ходимини жазолаган йигит видеоси қахрамони (суратда чапдан ўнгга охиргиси) Файзулло хам шу куни акцияга ташриф буюриб қон топширди…ДАН ходими олдида айбини хайриядаги жонбозлик ила  қон билан ювди хисоби)) Мабодо…агар уни айбдор санаётганлар бўлса)

 

 

 

Аноним қолишни истаб қон топширганларнинг хисобот учун қўллари суратга олинди холос. Эслатиб ўтамиз, ушбу хайрия тарғибот лойихаси ўз номи билан тарғибот, яънийким яна кимларнидир ўзингиз тарғибот қилишингиз мумкин бироқ, аноним қолиш хуқуқи хамиша ўзингизда ва бу танловни биз хурмат қиламиз хамда акцияга келганда ушбу қарорни бизга олдиндан маълум қилсангиз суратга олинмайсиз.

 

Қон топширганлар рўйхати:
Ачилов Дилшод
Алиханова Хадича
Ахмедов Музаффар
Бабаджанов Фурқат 
Хошимов Дониёр
Усмонова Шахноза
Холтораева Машхура
Йулдошев Достон
Икромова Робия 
Хусанов Даврон
Алимов Миробид
Саидазимов М
Эргашев Асқар
Рихсибоев Назиржон
Абдуллаева Зилола
Суюнбаева Гулжахон
Жўраева Хадича
Халилов Фахриддин
Зиёдов Дилшод
Қамбаров Сарвар
Холмирзаев Улуғбек
Тожиев Ф

      Умумий 22 та донор қон топширди.

 

Акциянинг бу сафарги  мехмони мунтазам равишда қатнашиб келаётган “Уммон” фан-клуби иштирокчилари .

 

Қон топшираётганлар учун «ШиринБар» ва шифохонага бемор болаларга тарқатиш учун мумкин бўлган мева хамда печеньелар хомийлари:  
Уммон фан клуби ва Улуғбек

 

 

2-март куни яна сайтимиз, медиамиз жамоаси ходими ва фотовидеотасвирчиси Нодира Тўраеванинг таваллуд айёми билан хам ёдда қолган кун бўлди. Бу йилги бахорнинг илк жумаси айнан унинг таваллуд кунига тўғри келди.

Тортдаги беўхшўв ёзувдан ажабланманг, бу каминанинг ўз қўллари билан безаган торти))

 

 

шу кунги қон топширган ва моддий хайрия қилган иштирокчиларга хонанда Дилноз “Фахрли инсон” ёзувли силиконли  браслетларни тақиб қўйди.

 

 

Доимгидек хар бир топширилган қон мухтожларга рўйхатдан ўтказилиб, хужжатланиб унинг расмий қоғозлари бевосита қонга мухтожлар ва ёки уларнинг ота-оналари қўлига шахсан топширилди. 

 

 

Моддий хайрия: 
Сарвиноз Аминова, Ходжаева Жайрона, Рахимов Азиз, Шерзод, Машарипов Жасур, Самигов Хамидулла, Абдуллаева Зилола, Суюнбаева Гулжахон, Туроб, Чориева Нозима, Машробов Жасур, Абдуллаева Дурдона, Шавкат, Улуғбек, Мухиддин Али, Жасур, Умиджон

+ карталарга тушган пуллар билан умумий йиғилган сумма:  6.590.000сўм

Айтганча, сиз истаган пайтингиз, хозироқ хам ушбу икки картадан бирига картадан картага ўтказиш хзмати орқали истаган суммани ихтиёрий равишда хайрия қилишга имконингиз мавжуд:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

 

 

 

Йиғилган пулларга нафақат бемор болакайлар балки катта ёшдаги беморлар бўлимидаги беморларга  хам дори сотиб олиб тарқатишга муваффақ бўлдик!

 

 

Яна бир ойни ёруғ ишлар билан нурафшон этишга хисса қўшган барча қон топширган ва моддий хайрия қилганларни хайрияси аввало соғлиқ учун хизмат қилиши ва иштирокчилардан Аллох рози бўлиб ўйлаган ниятларига етказишини сўраймиз.

 

 

Келаси акция 6-апрель куни!

Батафсил бу лойиха хақида , тартиб қоидаларию ва барча саволларга жавоблар учун манба: http://sayyod.com/faxrliinson

Тел: +99894 6952121 (+телеграм рақами хам шу)

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева

 

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!!!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш