Дилноз- Мусофиргина онам. Ижтимоий Клип+Мп3

- in Yangiliklar
54
0

Онасини соғинганлар…

 

Ота-онасини чет-элда ишлатиб,  юбораётган пулларини совуриш учун кутиб яшайдиганлар…            

                
Отасими, онасими , қандай ўксик ва қийинчилик билан  бу пулларни ишлаб  топаётганини  хаёлига келтирмайдиганлар…    

                                                            
Она мехрига тўймай ва балки  қадрига етмай  онасидан эрта айрилганлар…

“Фарзандим хеч кимдан кам бўлмасин”-деб боласини ўқитиш, шартномасига пул тўлаш ва  тўйини қилиш учун чет-элга ишлашга кетган оналар…

Фарзандини бахтини эмас тахтини афзал билиб келинни сепига қараб қолган қайноналар…Ахир шуни деб хам кўпчилик оналар чет-элга ишлагани кетмоқда. Қизим биров қўлида камситилмасин деб…

 “Қачон отам ёки онам чет-элдан пул юборар экану, қачон кайфу-сафога, яхши кийим ва яхши егуликка ишлатаркинман, қачон пул келса телефонни зўридан оларкинман”деб яшаётган фарзандлар…   

Дунёга келтириб катта қилгани етмаганидек, кап-катта фарзандлари учун халиям емай-ичмай балки хўрликларга чидаб ўксиниб қулликда ўтаётган эссиз ота оналар…

Бир кун келиб ўзинг хам дейсан “бахтли отаман”, “бахтли онаман!”  ….  Чидайсанми ўзинг хам отанг ва онангдек ўтмоққа?!     

 

 

Дилноз- “Мусофиргина онам”

Мп3: http://my-files.ru/Save/q6aqz8/Dilnoz-Musofirgina_onam.mp3 сифатли 320кб/с тури 9мб

Тасиксдан мп3 кўчирмоқ

 

Клип: Ютубда томоша

 

Матн, мусиқа, клип ғояси,режиссер ва монтаж: Sayyod
Аранжировка: А.Акбаров, Sayyod ва Шерзод Мардиев.
Сведение (уйғунлаштирув): Шерзод Мардиев
Бўёқ: Муслимбек Ризо

 

Ролларда: Дилноз, Зебо, Лола опа, Сумея, Давид, Хуршид, Валижон ва Сардор

Суратга олиш ишлари “Султон-Саид” кошонасида ўтди. 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Варрак сайли-2018!

22-апрель кунидаги Варрак-сайлидан фотолавхалар эътиборингизга хавола:   Варрак