Фотонигох: ФАХРЛИ ИНСОНда сумалак!

0
46


Апрель ойининг илк жумаси бўлган 6-апрель кунги ФАХРЛИ ИНСОН сонини сумалак байрами ва ОАВ вакилларини хайрияга жалб қилиш сони этиб эълон қилгандик. 

Хозир бирозгина ФОТОНИГОХ хуқуқидаги суратлардан . Келаси жума кунлар  53та шу кунги энг асосий қахрамонларимизни қон топширгани суратларии. Энг аълоси доим десертга дегандек, хозирча эса шу кундан бироз парчалар билан бўлишамиз.

 

 

Акциямизнинг сумалак байрами сони Темир йўл қон қуйиш станциясида бўлиб ўтди ва ташкилотчию мезбонлар улар бўлишди. 

 

 

 

Дилноз ва Дилсўз.

 

Адиз Ражабов рақси учун қистирлар бўлди))

 

Манзура.

 

 

ОАВ сонига бағишлангани… Ишонсангиз интернет сайтларию, радио, тв ва албатта газета ходимларини шахсан ўзим таклиф этиб чақиртирган бўлсам, “духи” етганлардан фақат Му5 телеканали ижодий жамоаси билан ва илк очилган кунидан бери доимий хамкоримиз бўлган илк ўзбек интернет радиоси “Соғинч садоси”дан Маъмур бўлишди холос.  Доимий фаол иштирокчи Мухиддин Али фотограф эканини инобатга олсак, қайсидир жихатдан у хам ОАВга алоқадор.))

Қизиғи, барча таклиф этилган журналистларга ёритиш учунмас, фақат хайрия ва қон топшириш учун дейилганди. Зеро ушбу акция аллақачон рекламага мухтож эмас, АКСИНЧА, айнан шу акция сабаб Гемотология қошидаги лейкоз билан касаланганлар муаммосини 6 йил ичида шу қадар долзарб қила олдикки, бугунги кунда бошқа сайтлар, фейсбук, телеграм   каналлар ва кўрсатувлар хам хайрия тушунчасини фақат айнан ўша ерда бошлаб берган хайриямиздан тушуниб давомлашмоқда. Бу албатта зўр! Бироқ келгуси хайрия акцияларимизни яна  бошқа долзарб ва ёрдамга мухтожларга ўтказиб уларни хам долзарб мақомига олиб чиқмоқчимиз.

 

 

ЭлДиДо

 

Умидахон

 

Жиззахдан махсус совға: ФАХРЛИ ИНСОН ва сайтимиз номи ёзилган азизи нонлар! Суратдаги фахрли йигит шу нонларни совға қилди. 

 

Темир йўл қон қуйиш станцияси қон топшириш хонаси. Замонавий жихозлар, ораста, шинам. Ходимлари хам жуда қувноқ ва мулойим.

 

Му5 телеканали бу тарафлама хам аъло жамоа эканини исботлади.  Бошловчи Дилноза Саидованинг вазни етмаса хам ўз соғлиғига таваккал қилиб  қон топшираман деб туриб олди. Қаранг, хаттоки бармоғидан қон топширишга қўрқадиган бу қизни НИЯТи шу қадар кучли эканки охиригача, шифокорлар мумкинмас дейишига қарамай қон топширди. Шукр,  хаммаси яхши ўтди.

Му5 телеканали жамоасига ХУРМАТ!

 

Иброхим Тотлисоснинг Ўзбекистондаги жонли филиали Абдумалик Тотли.

 

Тимур (ўртада) ФАХРЛИ ИНСОН акциясида шунчаки фаол эмас, доимий равишда нақ Қозоғистондан шу акцияга келиб хисса қўшадиган фахрли мехмонимиз!

 

Исмини ўзини эълон қилинганда одамлар рақсга тушиб кетадиган хонанда Анвар Собиров.

 

 

Каниза яқиндагина операция бўлганига қарамай хизмат қилиб кетди. Юзи ёпиқлигига пластик жаррохлик деб ўйламанг. Тез кунлар ўзи маълум қилади. 

 

Номдор Беномлар.

 

 

Дилноз шу куни гулларга халол равишда лойиқ топилди)

 

Фахрли фаоллар!

 

 

 

 

 

Темир йўл қон қуйиш станциясидан ташаккурларни расмий кўриниши. 

 

Мухлис-шоунинг фахрли  вакиллари  ўз фанклубининг торти билан

 

 

 

Улуғбек, салют! Торт зўр! Айнан пархезбоп! Рахмат

 

Хонанда Севара ўзи кела олмаган бўлса хам ўзининг  ширин саломини йўллади.

 

БИЗ! Фахрли инсон хизматидагилар. Чапдан ўнгга: Улуғбек, Шахло, Дилноз, МенБуМен, Гулсум, Нодира, Сарвар, Гулрух ва Искандар.

 

Суратлар: “Соғинч садоси” Маъмур ва Нодира Тўраева.

 

Келаси жума батафсил репортаж ва барча суратлар. Кейингисида видеолар. Хуллас келаси акция 4-майгача хар жума шу кунги акциядан фото ва видеолар.

 

САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here