Холиқовлар оиласидаги тўй хақида Санжар Холиқов ойдинлик киритди.

- in Yangiliklar
15
0

Рашид Холиқовни хонадонидаги тўй мавзусини мухокама қилинишини кузатиб, шоу-бизнес журналистларию блогерларини ортда қолдириб бошқа йўналишдаги журналистлар  артистларни шахсий хаётигача мухокама қилишга ўтганидан,  журналистикамизда асосан  кўчириб  таржима қилиб чоп этиладиган хабарлардан зерикишган кўринади деган фикр келади. Негадир шу санъатга дахлдор танқидда улар хамиша нишондан четини пойлашади  ва доимо  нишонни топмай ўқ узишгани узишган. Натижада “холостой” товуш жарангию хонандага эса пиар бўлгани қолади. 

 

Ё йилда бир артистларга “осилиб” кўриб ўзларига эътибор қаратишни хуш кўришадими, хайронмиз.  Қани энди мухокамада санъатга доир  тарозини тўғри қўйиб мухокама қилишса? Тўғрисиде,.. Санъатга қизиққан, ўзи ижодкор бўлган одамгина уни ичида бўлади, кузатади, билади, ёритади ва жойи келса танқид хам қилади.Чунки билади, сезади, тушунади!

 

Шахсий худуд хисобланган оиладаги тўйни мухокама қилишни ўзи нотўғри эмасми?-деган энг мухим савол қийнайди шу тобда.  Кимни нима иши бор бир оиланинг шахсий байрамини қай тарзда ўтказиши? Нима бўлса у танқидчиларнинг  шартта билиб олинган бахонаси бу : “Исрофгарчилик” ва мақола баландпарвозроқ бўлсин деб “Президент тавсиясига қарши!” деб номлашади қўйишади. Яхшиям бир тавсия экан… Фарз амаллирию Пайғамбар суннати амалларидек бонг уриб қўйишади-эй, тавба!))

 

Президент тавсиясига келсак,  у мавзуни аниқ қилиб ўша артистни пул топишидан то тўй-хашамлар хақидаги хали тасдиқланмаган лойиха мақомидаги хужжат хақида мана бу  ( http://sayyod.com/news/twj_khashamlar_tartibi_nima_bwldi_ani_lik/2018-04-04-4675 ) мақоламда батафсил ёритгандим.

 

Биласизми, асосан санъат вакилларини кескин танқид қилиш фаолиятим билан таниш бўлсамда, санъатдан йироқ мавзуларда ёзадиган ва табиийки ўша доирада кузатиб билганларини мухокама қиладиган  журналистларни нақадар бир ёқлама ва шу санъатни ичида бўлмай, уни муаммосидан бехабар бўлиб шартта истаганича четдан қараб танқид тузиши ғалати эканини айтмоқчиман. Ўртоқлар, ахир бу нотўғри-ку!

 

Санъат оламидан етарли равишда бехабар бўлишгани учунми, ўзларини расмий журналист деб билганларни санъаткорларга танқидидаги асосий ва қайта-қайта тинмай ёзиб билволишган шиори бу  – АРТИСТ СОЛИҚ ТЎЛАМАЙДИ!

Йилдан-йилга ахамият берсангиз, у  журналистларни санъаткорларга бўлган танқидидаги “репертуари”  мутлақо ўзгармас. Хаммасида бир асосийси шу “АРТИСТ СОЛИҚ ТЎЛАМАЙДИ!”-эътирози. 

 Асосан сиёсий ва жахон янгиликларини (кўчириб ё таржима билан) хабарларни  чоп этадиган сайтлар йилда бир маротаба машхур хонанда ва ёки унга боғлиқ доирада ўзларига пиар қилиш режаларида бордек туюлади гохо…

 

Бироқ:

1. Артист солиқ тўламаслиги бу хукуматга алоқадор масала! Чиқмаган ва белгиланмаган қарор асосида ўзидан ўзи артист бориб истаган солиқни истаган ерига тўлаб кетавермайди, бу элементар нарса! Жуда бир артистларни солиқ тўлмаслиги кимнидир қийнаса, бевосита рахбариятга арз қилсин, “кечалари ухлолмаяпмиз, чиқаринг қарорни, тўлашсин-да булар хам!”-деб!

2. Санъатдаги солиқ  деганини СИНОНИМИ бўлган ЛИЦЕНЗИЯга артист йилига   34 миллионгача (категориясига қараб)  тўлайди, хотиржам ухланг!

 

Артистни қолган чиқимлари ва нега тўйга қимматга чиқиши билан боғлиқ барчасини батафсил равишда мана бу мақоламда келтириб берганман: http://sayyod.com/news/twj_khashamlar_tartibi_nima_bwldi_ani_lik/2018-04-04-4675

 

Ана энди, бевосита Холиқовлар хонадонидаги тўй масаласида саволлар билан  хонанда  Рашид Холиқовнинг тўнғич ўғли, хонанда Санжар Холиқовга юзланиш учун  у билан боғланамиз.

Sayyod: Оилада катта фарзандсиз, нега биринчи укангизни уйлантиришди?

Санжар Холиқов:-Чунки менга хозирча яхши келин топилмади (кулади).  Укам Ислом эса турмуш ўртоғи билагн 6 йилдан бери дўст бўлиб, 3 йил олдин совчи қўйилганди.

 

Sayyod: Интернет оламида қайнота ва келинни кўришишини хам мухокама қилишмоқда.

Санжар Холиқов:-Уларни оиласи билан азалдан  яқин бўлганмиз, борди-келди бўлган ва келинни ота-онам ўз қизидек кўриб келишган. Шу учун ортиқча мухокамалар ўринсиз ва нотўғри. Ислом турмуш ўртоғини катта опаси билан Испанияда бирга ўқийди, хуллас оилавий дўстлик йилар давомида бўлиб келмоқда.  Четдан оиламиз европалашган кўрингани билан тўйдаги барча ўзбекона урф-одатларни бирортаси четда қолиб кетмади. Ўша яна бир мухокамаларга сабаб бўлган тўй учун махсус “Махаллада дув-дув гап” фильмини оилавий талқинига келсак, ота-онам бу фильмни ёшликдан яхши кўришади ва “Ўғлим, овқатингни емайсанми?” хазилини отамдан болалигимиздан эшитиб келамиз. Азалдан ният қилгандилар шу фильм билан боғлиқ нимадир қилишни ва бу миллий фильмимизга доир мухаббатни орзу хавас билан шахсий оилавий байрам учун қилинганини  ёмон жойи бўлмаса керак. Лекин уни интернетда  биз атай тарқатмаганмиз, биласизку бугунги даврда хабарлар ва маълумотларни сир сақлаб бўлмайди, дарров тарқаб кетаверади. 

Sayyod: Тўй хашаматли ва исрофгарчиликка йўл қўйилган деб кескин танқид остига олинаётганига нима дейсиз?

Санжар Холиқов: – Ўзбекчилик деган гап бор, кўрпанга қараб оёқ узат деган.  Юртимизда азалдан аксарият одамларни тўйи шундай ўтмоқда, нимаси билан бизни тўй шу қадар фарқ қилгани ажабланарли. Отам шунча йилдан бери халқ хизматида юрган инсон, ўзларини ўғилларини хам ўша тўйлардек ўтказишга лойиқмасмилар?  Хар ким ўз молиявий ва орзу хавасига қараб шахсий байрамини имконича ўтказмоқда. Жуда бир дабдабали ўтгани йўқ, хаммаси ўзимизникилар, қариндошлар, артистлар хам ўзимизники ўзбек эстрада хонандалари, агар жуда бир шов-шув қилишга лойиқ топиладиган даражада бўлса дейлик чет-элдан хонанда хам келгани йўқ. Тўйда ўзим хам куйладим.  Нима хам дейиш мумкин, одам яхши ният қилса бўлди-да! Хамма ниятлар одамни ўзига қайтади, яхшиси яхши билан, ёмони ёмон бўлиб. Ниятга боғлиқ.

 

 

Холиқовларнинг оилавий байрами саналмиш шахсий худуд тушунчасидаги бу тўй рости юртимизда  кунда кунора бўлаётган тўйлардан нимаси билан шу қадар фарқ қилганки кескин мухокама бўлмоқда , тушунарсиз.  Хали қарор бўлиб чиқмаган ва шунчаки тавсия хақида айтиладиган бўлса,  тўйдан олдин ноғора чалиб не фойда?

Ёнимизда тўйхона бор, деярли хар куни тўй ва кўчаданоқ декорацияни кўрсангиз худди хозир Шох ва Малика келиши керакдек. Тавсияга қулоқ солмаяпти деяр даражадаги доирада танқид қилишгача борган бўлсак унда нега   тўйхонама тўйхона юриб оддий халқни хам тўйларини мавзу қилишмайди? Чунки билишади, ўша тўйхонадан бир тепилади))) Камига бу шахсий байрамни берухсат ёритганига судга бериб хам ютиб чиқишади.  

 

Исроф…. Арабистонда нон ва овқатларни ахлатга ташлаб юборишлари хақида билардим, аммо ўзбек тўйларида ишонинг хечнарса увол бўлмай йиғиб териб олиб кетиб супрақоқдидан  нарига қолмас даражада бўлишини хаммамиз биламизку.  Официантларга урвоқ қолмайдиган бўлиб қолган аслини олса, нимаси исроф? Бизга исроф кўринган декорациями, либосларми ё қиммат артистларми бу бари ўша ОИЛАни шахсий таъби, орзу хаваси ва кўтарган чўнтаги. Оғири ва оғриғи эса негадир бошқаларда хис қилинади.  Худди улар еб кимдир оч қолгандек, қанақадир хасад билан мақолалар тузилаётгандек  туюлади. Худди исроф тўйлар деб  ёзаётган ўша одам  бой тўйларга алоқадор қариндошу ва унга овқат бермай ё таклиф қилмай қолингандекмией…

 

Нима учун ўша журналистлар хориж санъаткорлари келадиган тўйларни ёритиб  ИСРОФни пеш қилиб ёза олмайди?

Чунки бу учун росмана жасорат керак! Тарозини тенг ушланг, агар дабдабали тўйларни нишонга оладиган бўлсанглар, тепадагилар ва росмана бойлардан бошлаб туриб “дух” етса ёзинглар. Ё эслатиб ўтиш шартмикан ундай тўйларни? У тўйлар бўладиган хонадон эгаларини биргина фамилиясидан ўша журналистлар редакцияси билан инида жим қолишадию, осилгани оддий хонандалар. Э қўйинглар эй, унақамасдаааа…

 

Умумий қилиб айтганда, бугунги кунда бир икки журналистми ё блогерми, еса емаса йиллаб номи чиқмаганми, хуллас шу артист орқали ўзига бир реклама қилсам дейди, гўё. Шунақа давр келтирди интернет дегани. Бири артистни  шахсиятига тегиб кейин  боплаб калтакланади ва танқидни хақоротдан фарқини баданидаги оғриқдан сезади. Бошқаси кимгадир хавас ва ё хасаддан чидолмай портлайди… Яна кимдир текин тўйга айтганига келмаган хонандадан ўч олсам дейди… Одам ўзи қизиққан йўлда ижод қилсагина самарали ва ортиқча муаммолари йўқ. 

 

Билмаган ва сезмаган йўлда баландпарвоз икта сўз билан танқид ёзиш кетидан машхурликка эришмоқ…   Афсуски бу машхурлик ўша “Яшанг!” деб на асл хақиқатдан ва на тарозини бошқа тарафидан хабардор бўлган  ўзига хос содда қатлам доирасидагина  бўлса бордир.  Ундайлар бирдек хамма ерда қарсак чалгувчи бевафо томошабин саналади. Сиз ёзсангиз сизга, сизга жавобан устингиздан бошқаси ёзса, унга хам бориб чапак чалади. Одамларни аксариятига чунки эмоция ва шоу керак! Айниқса изохлардаги фаолларга. Шу учунам улар қарсак чалиш хуқуқида. Уларни қарсаги учун ишлаш ниятида хам мантиқ бўлмоғи керак, назаримда.  Чунки мавзу доирасида  ақли етган ва хаммасини кўриб билиб турган қатлам олдида  кулгуга қолгани қолади. Улар эса майдалашиб изохда “ура-ура” қилмайдиям “лайк” хам босмайди ва  “э ўла-а” дегани қолади холос. Кимнинг хурмати мухим?

 

Хонандами у бошқа соха вакилими ўзига нисбатан бўлган танқид нечоғлиқ аччиқ бўлмасин, агар у хар тарафлама хаққоний бўлган бўлса, ишонинг,  бу танқид учун сизни ёмон кўрсаям лекин ич-ичидан хақиқат учун сизни хурмат қилади! Буни йиллар мобайнидаги санъат оламидаги оддий бир блогер хуқуқидаги танқидларим самарасидан яхши биламан. Вақт ўтиб буни нечаси юзимга  айтган.

Юқорида хам айтганимдек асосан санъат оламини танқид қиламану аммо унга  нохақ танқид бўлса чидай олмайман. Борини , тўғрисини хаққоний ажратиб келтириб бериш керак-да!

 

Хуллас, тўйлар бўлсин, кимники қандай бўлсаям асосийси натижаси оилалар ажралмасин! Мухими шу! Бахтли фаровон турмуш кечириб набираларигача ўша тўйдан ширин хотиралару орзу хавасларни кўрсатиб енгил ва бахтиёр энтикишсин.

Нимаики ижод қилмайлик, нимани нишонга олмайлик асосийси НИЯТ тоза бўлсин,  ёзилаётганидаги хиссиётлар тоза кечсин, манфаатлар бўлмасин. Зеро сизни тилингиз аччиқлиги учун ёмон кўришса хам аммо, хақиқат учун ва унинг қандай самараси учун аниқ билиб жон куйдираётганингиз ниятига хам аввало ўзингизни хурмат қила олинг! Қолгани ўзи худди шундай хаққоний тарзда сизга юзланади!

 

Тинч ва хотиржам ухланг! Хаммага салют!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Варрак сайли-2018!

22-апрель кунидаги Варрак-сайлидан фотолавхалар эътиборингизга хавола:   Варрак