27-апрель куни юртимизнинг турли касб сохаларидаги аёллардан энг жонкуярлари ва шу сабаб  Ўзбегим аёли номига лойиқ деб топилганлар Миллий телеканал тарафидан тақдирланди.

 

 

“Алишер Навоий” номидаги  давлат академик катта театрда бўлиб ўтган бу маросимнинг даражасию кўринишигача юқори савияда ўтганини сезмай илож йўқ.  Сахна безаклардан тортиб, тўғри йўналган чироғу эффектлар ва бошловчилар либосигача, бари латиф, юқори дид ва умуман олганда Миллий телеканалнинг брендига хос равишда бўлди. 

 

Анчадан бери бунақа савиядаги маросимларни гувохи бўлмаётган эдик. Айниқса ўша МТВА давридан бери. “Эътироф” хам аввалига сурилди кейин эса умуман унутилди. Чунки асли на концепцияси ва на сценарийси хамда албатта энг мухими бўлган тақдирланаётганларни қандай критерияларга   асосланиб танлангани барчани ажаблантириб келаётганди. Шу учунам йўқ бўлганиям яхши бўлди десаям бўлади. 

 

“Ўзбегим аёли” тақдирлаш маросими хақида  эса жудаям қисқа вақт ичида эълон қилиниб  ташкил этилганига қараб профессионаллар жамоасини ўз ичига олган эканини билиш мумкин.

Танланган қўшиқлар хам хаттоки шу кунги тадбирнинг моҳиятига  қаратилгандек.

Маросим телеканал мадхияси билан бошланди. 

 

Юқорида айтганимдек аёллар маросимига монанд танланган қўшиқлардан бири бу албатта Сетора гурухининг “Она мўтабар” қўшиғи бўлса яна бири  хар бир аёлни ўзини қироличадек хис қилишига қаратилган Юлдуз Усмонованинг хит қўшиғи бўлди. 

Маросим шоулардан айро бўлмади, актриса Зарина Низомитдинова ижросидаги хиндча прикол сахна кўриниши ва рақслари ажойиб бўлди.

 

Айниқса ёдда қолгани бу хаттоки телефон гудогидаги тууууткхе)))

Ушбу сахна кўринишини ютубда томоша қилмоқ учун манба

 

Миллий телеканал номига монанд миллий сахна кўриниш-“оқ теракми кўк терак” эстрада хонанда ва гурухлари иштирокида.

 

Приколлар фақат шоулар билан чегараланиб қолмайгина илк (якка тартибдаги) аёл қизиқчи Махфуза ва ундан кейин Обид Асовмовларнинг чиқиши билан хам қизиқ кечди.  Обид Асомовнинг аёл қизиқчига учирма гапларию хазиллари табиийки  томошабинларни кайфиятини кўтарди.

 

Шу куннинг  ягона жонли овози бу Шохрух рэпер бўлди. Балки шу учунам фақат унинг чиқишигагина сахна салютлари порлаб турди))

Мана шу кунги “Ўзбегим аёли” номига лойиқ топилган аёллар.  Спорт, хуқуқшунослик, медицина ва яна бошқа соха вакилларининг жонкуяр аёллари. 

 

Санъат оламидан эса  фақатгина бу номга  Насибахоним Абдуллаева лойиқ топилди. Назаримда бошқача бўлиши мумкин эмасди хам. Махорат, ижро, овоз, кўриниш, ўзини тутиши, сўзлашиш маданияти хамма хаммасида аёллик латофатини мужассам этган росмана намунавий аёл!

 

Хар ким ўз образида..хар қаёнга қарашлару, кимларни кузатишлар…нигохлар…

 

Давлат ва бошқа тадбирларда асосан  фаол бўладиганлардан Озодбек Назарбеков  томошабинлар қаторида бўлди. Гулсанам эса умуман кўринмади . Шахзода куйладию аммо  Райхонга   негадир сахнадаги массовкадан хам жой топилмаган кўринади.

 

Хуллас,  Миллий телеканалнинг  “Ўзбегим аёли”  тақдирлаш маросими кўпгина фидоий ва юртимиз равнақига муносиб хисса қўшиб келаётган аёллар бағрига шамол бўлиб келгуси ишлари ва бошқаларга хам бирдек туртки бўлишга катта хисса қўшган маросим десам муболаға бўлмас.

Ташкилотчиларга салют!

 

Тадбирдан видеолавхаларни Ютубдан томоша қилмоқ

Суратлар: Нодира Тўраева, видео: Сарвар Қамбаров.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here