Бугун 2-май куни соат 15:00да “Дискавери” дисклар сотув тармоғининг Ц-1даги дўконида хонанда Райхоннинг “Томчи” деб домланган янги альбоми тақдимоти бўлиб ўтди. Райхоннинг фанклуби, мухлислари ва ОАВ йиғилган дўконга Райхон ижодий хамкори ва дўсти бўлган шоир, бастакор ва хонанда Якзон билан келди.

“Томчи” альбоми хақида қисқача гапириб берган Райхон унинг устида ишлаган ижодкорга  хам тўхталди.

Янги альбом “Дискавери” дўконлар тармоғида сотувга чиқди.

Хонанданинг шу кунги тадбирда эълон қилинмган ва бизга маълум бўлган бир янгилиги билан хам бўлишишни лозим топтик. Бугун BBCнинг Ўзбекистондан суратга олинадиган эксклюзив лойихасида Райхон хақида ва унинг кун давомидаги  ижодий бандликлари суратга олинади. Лойиха хорижликлар учун тайёрланаётган бўлгани сабабли хам инглиз тилида эфирга узатилиши маълум.

Яна маълум бўлишича суратга олиш жамоаси хатто бугунги Райхоннинг тўй хизматларига хам ташриф буюришар экан…

Ўзбек юлдузи билан Ўзбекистондаги унинг фаолиятини жахонга танитиш…


 

Санъат ахлимиз аста секинлик билан жахон сахнасига қадамни тезлатган кўринади. Манзура,  Дилсўз ва Каниза Озарбайжон ва турк хонандалари билан дуэтда, уёқда Мунисани хорижлик продюсер дунёга танитмоқда, буёқда эса Буюк британиядан ББС суратга олиш жамоаси Райхонни суратга олгани келган…Ажойиб!

 

 

Суратлар Нодира Тўраевадан 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here