8-ёшлик болакай сериал сабаб пичоқ яширмоқда

- in Yangiliklar
25
0

4-май кунги навбатдаги ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасида бир аёл бизга юзланиб оиласида рўй берган ғалати бир воқеа билан бўлишди:

 

-Ўғлим бор,  8-ёш ва у “Косем” сериалини томоша қилади. Яқиндагина мен ва турмуш ўртоғим ётадиган ётоқхонани тозалаётганимда, оёқ тарафимиздаги матрас тагидан кичкина пичоқча чиқди. Хайрон бўлдим албатта, лекин тез унутилиб кетди. Мана куни кеча яна қарасам энди каттароқ пичоқ турибди. Табиийки, ўғлим бўйнига олмади. Дадаси хам хайрон ва хаммасида шу сериални болага кўришига рухсат берганимда айблади.  Шартта   “Косем” сериалини томоша қилишни тақиқлаб қўйдик.

Билмасам, тарихдаги бу бўлганку деб хар нарсани хозирги кунда кўрсатиш тўғримикан? Аввалги тарихда бўлган вахшийликлар бугунги кунга тўғри келмайдику. Сериалда на ота-онани ва на ўз қондош акаларини билмай тахт учун бемалол бир-бирини ўлдириб юборишмоқдаю. Сериални зўр олишган бунисига гап йўқ, жудаям қизиқ аммо мана бу тарафлари хам бор экан, қаранг. Росмана қўрқиб кетдик. Хабарингиз бўлса, “Жумонг” сериалидан кейин ака-ука бир-бирини сўйиб қўйгани хақида хабар тарқалганди…

 

Аёлни воқеаси ва фикрларини эшита туриб, жамиятга сериалларнинг таъсири хақида кенг омма билан бўлишишни лозим топтик. Бугунги даврда хам атрофимизда жудаям кўплаб нарсалар содир бўлиб уларни хам “бўлаётган воқеаларку” деган мақоми бахонаси билан айтиш мумкин аммо уни эфирга олиб чиқиб зўр монтаж ва зўр “подача” билан қизиқ қилиб берсак у онгга таъсир кўрсатмасмикан?

Ўсмирлар ва болалар психикасига эфир хамиша таъсирлироқ кечадиган гипноздек бўлган. Афсуски хорижликлар   бундан пул қилишни афзал билиб шундай нозик тарафларини ўйлашмайди ва натижада уларнинг ёшларини криминал хабарларда кўп учратамиз. Мактабларга кириб келиб ўқ отишлар масалан…

Дейлик, фохишабозлик хам асли бўлган , бор ва бўлаверадиган иллат аммо, у мавзуни шу тарғиботи салбий кетмасин деб БИЗДА эхтиёткорлик билан қаралади. Бор мавзулардан бири бўлган яқиндаги  Жасмин воқеаси оламон психикасини росмана ларзага келтирди лекин уни интернетдан фарқли  эфирга олиб чиқа олмайсиз, тўғрими? Вахоланки ўша Дилшооод деб видеоси тарқалганни хам воқеаси бўлган ва бор муаммолардан. Бироқ уларни хам “бу ахир бор нарсаку” деб эфирда зўр монтаж билан сериал қилиб чиқармаслигимиз сабаби тушунарлик.

Нима учун унда қон қариндошларни бир бирини бемалол манфаат йўлида қирон қилишини шу қадар қизиқ қилиб намойиш қилиш мумкин деган савол туғилади албатта… 

 

Бўлган воқеа ва бор нарсалар деб хамма нарсани гипнозда ишлатса бўладими? Эфир худди китобдек онгга ёзилишда энг қулай гипноз қуроли эканини билмасмидингиз? Тарих бу ўз номи билан тарих! Уни билганимиз яхши, ундаги буюк инсонлар ва буюк ижобий ишларни уқиш мухим, бироқ салбийлари эмас-да!

Шу салбий тарафларини хам билишимиз етарли аммо уни зўр қилиб кўрсатиш натижаси нимага келтиради? Тарихий шахсларни биз хануз билмаган қанча салбий  ва шахсий хаётига доир ўта жирканч тарафларини айрим манбалардан хабардор бўламиз ва ишонинг уларни хам фильм қилиб чиқарса унда тарихдаги анча бунча буюк саналган шахсларнинг яхши амаллари ва ўгитлари ёддан ўчирилиб уларга нисбатан нафрат уйғонади.

Ўлиб кетган одам кетидан ёмон гап айтилмайди дейилади аммо тарихий шахсларга эса бу қўлланилмайдигандек бўлиб бормоқда. Бизнес!

 

Умуман сериаллар хақида   шахсий фикрим эса хануз ўшандай: Мен сериалларга қаршиман! Томошабинни  шундоғам қисқа умрини бекорга телевизор олдида кетказадиган бекор нарса. Аёлларни уй юмушларидан, болаларни вазифалардан ва умуман ёшдан қатъий назар хар бир инсонни яхши амаллардан чалғитгувчи мутлақо керакмас вақт уволи холос! Шунчаки сериалларга қўйилган рекламалар хисобига кимлардир молиявий манфаатига етади холос. 

Хўш, манфаат сабаб сериал воқеаларидаги  хатто  ота-онасиниям ўлдираётганлар олдида реклама манфаатидан фойда кўрадиганлар сизни фарзандингиз психикасини ўйлармиди? Ахир бу хам бор нарсаларку!

Хулоса ўзингиздан!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит