Муниса шоу-2018! "Сенсиз" альбом тақдимотидан ВИДЕО

- in Yangiliklar
21
0

13-май куни Муниса Ризаева “Сенсиз” альбоми тақдимотини пойтахтимиздаги бир ресторанда ўтказиб бир йўласига росмана концерт ва шоу тақдим этди деса хам бўлади. 

Дастур тўлиқ юз фоизли жонли ижрода ўтди. 

Шу кунги гулзору чаманзор гуллар нафақат Мунисага балки унинг синглиси Каримага хам аталди, зеро айнан шу куни унинг таваллуд айёми хам ушбу ресторанда  нишонланаётганди. 

Йиғилган мухлисалардан яна иккисини хам таваллуд айёми бўлаётган бўлиб хар бирига Муниса сахнадан туриб қисқача таваллуд билан табрик қўшиғини куйлаб мухлисаларини қутлади. 

 

Тадбирни Даврон Кабулов олиб борди ва Каримани табриклаётган чоғи адашиб Мунисани Мухлиса деб юборди. Ўзига хос приколларидан бирига эса бир мухлиса эътироз билдириб уни узиб хам олди. 

 

 

Альбомга киритилган ва хали хечқаерда жаранг сочмаган қўшиқлардан бир нечтасини Муниса шу куни премьера сифатида куйлади.

 


Бу аёлни танидингизми? Бир вақтлар у хам таниқли хонанда бўлган ва айни дамда Мунисанинг “Қайларда” ва “сенсиз” қўшиқлари муаллифи бўлган Дилноза Мирзаходжиева.

 

 

Мунисанинг мехмонлари орасида боксчилар Шохжахон Эргашев ва Руслан Чагаевлар бўлишди. 

Мунисани ўзи атрофида хамиша таниқли спортчилар).Мехмонлариям дўстлариям.

 

 

Альбом тақдимоти юқорида айтганимдек концерт шоудек ўтиб хамма баралла мазза қилиб бирга жонли куйлашди рақсга тушишди ва ресторан жойлашган районни  ларзага келтиришди.

 

 

Тақдим этилаётган видеодаги нафақат репортаж балки Мунисаджан мини интервью хам сизга қизиқ бўлиши аниқ.

 

 

ЮТУБДА ТОМОША

 

Суратлар Нодира Тўраева, видео: Гулсум Азимова

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит