4-май кунидаги ФАХРЛИ ИНСОН лойихасидан ВИДЕО

ЮТУБГА МАНБА

Хаммамиз бирдегу аммо улар бошқачароқдек. Биз хар куни кула оламизу улар эса хамиша хам эмас. Завқланиш учун танлов қўлимизда, истасак чиқиб паркка борамиз истасак музқаймоқ олиб еймиз. Аммо уларда бундай танловни ўзи йўқ! МУМКИНМАС сўзи уларнинг асосий шиори. Ва бу тушунча хаётга хавф соладиган тарзда уларни эгаллаб бораётгандек…яшаш хам мумкинмасдек бўлиб бориши кўп учрайдиган манзил…

Дунёнинг ўзи боқий яшамоққа мумкинмас бўлган бир катта мозор…аслида! Бироқ аянчлиси кимлардир кўпроқ кимлардир эса оз яшаш завқига муяссар. Болалик завқига хам. Синов деб аталмиш адолатсиз хақиқатлар. Аслида бировнинг синови бизга хам синов. Фақат дарс, намуна ва ибрат эмас.

Хар кўрингани биз билан боғланди, демак, рўбарў келгани бежиз эмас, учрагани тақдиринг билан кесишди… Навбат сенга-нима қиласан? Нима қила оласан? Четдан ўзингга қара, имконинг борми ижобий таъсирга? Нечоғлик?

Биз бошқа, улар бошқа аммо бирдек бўлиш хаммамизни қўлимизда. Бирдек соғлом ёки бирдек бемор! Ким вужуди ва ким рухияти билан. Биз бирдек соғлик учун! Беморлар соғлиғию шунга харакат билан ўзимиздаги рухий соғломлик сари! Хаммамиз бирдек бўлайлик! Бирдек соғлом, бирдек бахтиёр ва бирдек шодон!

1-июнь Халқаро болаларни мухофаза қилиш куни ва ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси 6-йиллик байрами Тошкентдаги Гемотология институти қошидаги лейкемия билан касалланган беморлар шифохонасида байрам тадбири билан ўтади! Қон топшириш ва моддий хайрия. Буларнинг барисини қўллаб-қувватлаш хизматида доимгидек юртимизнинг энг сара санъаткорлари! 1-июнь соат 11:00дан то 16:00гача қон топшириш, 13:00дан 16:00гача байрам тадбири. Батафсил sayyod.com/faxrliinson ва +998946952121 + телеграм. #faxrliinson #sayyodcom t.me/sayyodiston #sayyodiston

 

Бу йилги 1-июнь куни ва нихоят июнь ойининг илк жумасига тўғри келди! 6 йил деганда 1-июнь кунига энди июнннинг илк жумаси тўғри келди!

Бу ФАХРЛИ ИНСОН лойихасидаги тарихий онлар, зеро шунча йилдан бери “Хар ойнинг илк жумасида” тартиб шиори билан ўтказиладиган  лойихамизни фақат 1-июнь куни қайси кун бўлишига қарамай  ўтказишга тўғри келади, чунки шу куни “Халқаро болаларни мухофаза қилиш куни” ва ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси старт олган кун!

Шу сабаб хам хар йили 1-июнь куни Гемотология қошидаги шифохонада лейкемия билан касалланган беморларга катта гала-концерт ташкил этиб ФАХРЛИ ИНСОН лойихасини байрамона сонини ўтказамиз.

Бу йили хам барча яхшиларни кутамиз!

Батафсил бу лойиха хақида , тартиб  қоидаларию ва барча саволларга жавоблар учун манба: http://sayyod.com/faxrliinson

Тел: +99894 6952121 (+телеграм рақами хам шу)

 

Айтганча, сиз истаган пайтингиз, хозироқ хам ушбу икки картадан бирига картадан картага ўтказиш хизмати орқали истаган суммани ихтиёрий равишда хайрия қилишга имконингиз мавжуд:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here