2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш даври кириб келгани билан таърифлаш мумкин. Нашидсифат қўшиқ, Рамазонга айтилаётган қўшиқларни куйламаган хонандалардан фақат Муниса, Райхон , Шахзода ва Лола қолгандек гўё.

Албатта хар бир ижод намунасини ўз мухлиси бор ва буни барига улар бахо берар.

Шоира бастакор ва хонанда бир неча йиллардан бери Рамазон ойига диний ахлоқий мавзуларда қўшиқ қилиб келиши эса янгилик эмас.  Янгилик эмасликда эса у янгилик ярата олди. Бу йилги Рамазонга у ўзгача ёндошиб  “Қабр имтихони”даги савол жавобларни қўшиққа солди.

Бир вақтлар шундай савол жавоблар эски печать мошинкасида печатланган тури титилиб кетган варақларда деярли хар бир хонадонда бўларди. Аммо рости кўпчилик бугунги кунда буни билмаслиги ё ўқигани билан ёдда қолдирмаган бўлиши мумкин. Мен хаммани эмас кўпчиликни назарда тутяпман. Исломий илми толиблар бундан мустасно албатта.

 

Шахнознинг бу ижод намунаси шахсан мен учун  қўлланма сифатида хам қизиқ бўлиб саволлару жавобларига қизиқдим.  Назаримда бугунги даврни инобатга олганда қўшиқ сифатида хам ёдга солиб ёдлата олса зиёни йўқ, аксинча!

 

Аввало хар бир диний йўлда қилинаётган ижобий ижод намуналарини Аллох ўз даргохида қабул қилсин хозирча бахо эса  ўзингиздан: 

 

Шахноз – “Савол жавоб” Мп3 13мб

Биттада кўчирмоқ

 

ЮТУБДА

 

Мусиқа: Шахноз.

Аранжировка Ж.Абдурахмон.

Камертон рекордсда биринчи ёзилган қўшиқ. 

Видео монтаж: Sayyod

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here