Бу нигохлар мени қўрқитар… Улгурмасакчи?

0
18


1-июнь кунги тадбирдан шу куннинг мухим одамчалари бўлган  болалар билан боғлиқ суратлардан лавхалар…

 

Боланг касал бўлмасин экан…

Бу болаларнинг балоғат ёшини кўриш ё онасини чирқиратиб кетиши ишонсангиз биз хаммамизни қўлимизда. Фаол бўлиб тез-тез қон топшириб ва қиммат дориларни ўз вақтида хаммамиз хашар билан уддалаб турсак шифокорлар бераётган 75 фоизлик кафолат билан болаларни хаётини асраб қолиш мумкин!

 

Билсангиз, мана шу нигохлардан қўрқаман… армон бўлиб қолмасин деб хадикдаман хамиша. Қилаётган ишимиз сабабчилик холос ва бу хамиша менга камлик қилаверади. Эплай олмасакчи? Улгурмасакчи? Бу нигохлар бир умр кўз олдимда қолиб кетади…шундоғам ундай таъқиб этадиган нигохлар сони етарли…Хар сафар шу тадбиримизда ўйнаб кулиб суратга тушган болачаларни айримларини суратига кўзим тушгудек бўлса эзилиб кетаман…алам қилиб кетади. Худди менда айбдек, худди мен эвлай олмагандек, худди мен асраб қололмагандек…

Мана яна бир олам суратлар…..хар бирини ёдда сақлаб қолинг. Мана шу нигохлар келаси тадбирда хам шундай чақнаб туриши хаммамизни қўлимизда!  

Ин ша Аллах келаси йили хам шу болачаларни суратларини қўйиш насиб этсин! ФАҚАТ НИҚОБЧАСИЗ! Соғайиб кетиб шунчаки байрам тадбирига келганидаги суратлар бўлсин!

Ана шунда мен оламни қучоқлаб олгандек бўламан… Ана шунда бу хаётда бежиз яшамаётганимизни хис этсак керак…

 

Суратлар: Кабулов Тимур ва  Қодирбеков Асрор

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here