ФОТОНИГОХ: ФАХРЛИ ИНСОН 6-ЁШДА!

0
19


1-июнь Халқаро болаларни мухофаза куни лейкемия билан касалланган болаларга ёрдам учун Sayyod.com сайтининг ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси старт олган кун. Бу йили лойихамиз 6 ёшга тўлди. Анъанага мувофиқ 2012-йилдан бери хар ойнинг илк жумасида қон топшириш ва моддий хайрия ўтказилиб, 1-июнь куни қайси кунга тўғри келишидан қатъий назар лойиха байрами ва болалар куни сабаб шифохонадаги болалар учун концерт дастурини ташкиллаштириб келмоқдамиз.

 

6 йил деганда биринчи маротаба 1-июнь куни ЖУМА кунига тўғри келди. Юқорида айтганимдек лойиха хар ойнинг илк жумаси ўтказилади ва фақатгина 1-июнь куни лойиха старт олгани ва болалар куни бўлгани учунгина хафтанинг қайси кунга тўғри келишидан қатъий назар байрам сонини ўтказардик. Бу сафар айнан жумага тўғри келди.

 

Байрам тадбирида хам доимгидек қон топшириш ва моддий хайрия бўлиб ўтади.

 

Реал  фанклуби

 

Шахноз Манзура фанклуби иштирокчилари билан.

 

Шу кунги ташриф буюрган санъаткорлар ва қон топширганлар суратларини кейинги репортажларда тартиб билан бериб борамиз, хозирча қисқача фотонигох хуқуқидаги анонс суратларгина холос.

 

Болалар учун цирк томошалари бўлди.

“Адолат” партияси ходимлари шу куни қон топширишди. Милиция ходимларидан бири акциямиздан хабар топгани учун болаларга ўйинчоқлар келтириб тарқатди.

 

“Ёшлар иттифоқи” иштирокчилари 

 

Вайс-медиа ўқув маркази ўқувчиси Исломбек “Фахрли инсон” деб номланган қўшиқ ёзиб келиб шу куни ижро этди.

 

Шунингдек шу ўқув маркази иштирокчилари турли пародия ва рақс сахна кўринишларини хам  тақдим этишди.

 

“Вайс-медиа”чилар 

 

Уммон” фанклуби иштирокчилари билан.

 

Хайрияга ширинликлар келтирганлардан.

 

“ФАХРЛИ ИНСОН” ташкилий гурухидан Гулсум, Нодира, Дилобар ва Шахло.

 

Райхон фанклубидан Азиза, хонанда Дилноз, “Фахрли инсон” ташкилий гурухидан Улуғбек ва Гулсум.

 

 

Му5 ва Миллий телеканалларга ушбу тудбирни бу йили хам ёритганлари учун ташаккур изхор этамиз. Сизлар сабаб бу лойихада иштирок этадиганлар сони янада кўпайса  демакки касаллар сони янада камаяди. 

 

Беминнат хизматлари учун суратчилар Тимур Кабулов ва Қодирбеков Асрорларга ташаккур!

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here