Жамоамиздаги йигит билан Молия институти олдидан ўтиб кетаётган пайтимиз у шу ерда ўқишини айтиб кўрсатганида ажабландим. Чунки бироз аввал у Архитектура институтида ўқийман деганди-да. Айтишича, бир неча йилдан бери Архитектура институти  биноси сотиб юборилганми, бериб юборилганми ноаниқ бўлиб талабалар бошқа институтлар биносида ўқишар экан.

Йўлимиз давомида қурилиш объектларига кўзим тушади… Хорижликлар қуряпти…

 

Азал азалдан меъмор ва бунёдкорчилиги билан дунёга машхур ўзбек миллати бугунги даврда хоиждан ишчи ёллаб ишлатмоқда. Оддийгина бир Архитектура институтига бундай муносабат бўлганидан кейин бизда қандай мутахассислар хам етишиб чиқаркин? Таълим хақида қизиқаман… йигитнинг энсаси қотади. Ажабланмайман. 

 

Биласизми, негадир бизда хамма нарсани илдизига эмас, шохларига эътибор кўпроқ. Бақатеракни шохларини кесаверган билан у шафтоли бўлиб мева бермайди. Уни илдизи чунки бақатерак! Бизда таълим тизими ва сифати қай ахволда?

Буларга эътибор йўқ, кейин эса бехуда мажлислар  ишдан бўшатишлар худди бақатерак шохларини кесаверишдек кечади.

Ишдан бўшатишдан эса юртга яна минус, бу дегани яна биттага ишсизлик кўпайди дегани.

Молия вазирлигидан ўткан йили 500 кишидан зиёди  ишдан бўшатилгани хақидаги хабар шов-шув бўлиб хамма мана тозаланди дея баралла олқишлади. Аммо бирор киши ўйламадики нахотки нақ 500 кишидан ортиқ айбдор? Балки кимларнидир касрига улар кесилди? Ва энг асосийси мамлакатда бир кунда ишсизлик сони 500га кўпайди! Уларни оиласида нима айб? Улар энди нима қилади?

Жавоб натижада: хориждаги гастарбайтерлар сони кўпайишида. Шу хам ўзбекнинг тарихида бор экан. Юртма юрт кезиб оила боқиш.  

Шохлар кесилаверади… Илдиз эса ўзгармас. 

Ғалати…

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here