………сенаторлар Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни тартибга солиш масаласини муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, ўрганишлар давомида давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида 10 мингдан зиёд учрашув, давра суҳбати ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Муҳокамаларда 120 мингдан ортиқ мутахассис ва экспертлар, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Республика ишчи гуруҳи аъзолари, хусусан Республика маънавият ва маърифат маркази, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази томонидан 250 мингдан ортиқ фуқаро ўртасида сўровнома ўтказилди.

Даврий босма нашрларда оилавий тадбирлар билан боғлиқ 350 дан зиёд таҳлилий-ахборот материал  эълон қилинди, марказий телерадиоканалларда 150 дан зиёд кўрсатув, ток-шоу ва репортажлар, 450 дан ортиқ эшиттириш эфирга узатилди. Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган хабарлар 4 миллион маротаба ўқилди, 1,3 миллиондан ортиқ фуқаро иштирокида муҳокама қилинди.

Таклифларни ишлаб чиқишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, дин идоралари вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тўйхона, кафе ва ресторанлар эгалари, санъат аҳлининг фикр-мулоҳазалари эътиборга олинди.

Муҳокамалар мобайнида жойларда аллақачон ихчам тўйлар ўтказила бошлангани, бу ташаббусни халқимиз хайрихоҳлик билан қабул қилаётгани, қўллаб-қувватлаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу боис халқимизнинг миллий урф-одатларидан, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ихчам, камхарж, дабдабасиз ўтказиш зарур, деган хулосага келдилар.

Тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали экани қайд этилди.

Сенаторларнинг фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятларимиз асосида,  камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилигимиз ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.

Шунинг учун ҳам Сенатнинг қабул қилинган қарорида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, оммавий ахборот воситалари ҳамкорликда тарғибот ишларини олиб бориши зарурлиги қайд этилди. Хусусан, тўйларни ўтказишда миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, исрофгарчилик ҳолатларининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси зиммасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан оилавий тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан мониторинг, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан амалга ошириладиган депутатлик ва жамоатчилик назорати натижаларини таҳлил қилиб, Сенат Кенгашига мунтазам равишда тегишли ахборот киритиб бориш вазифаси юклатилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТидан 

 

Шахсий фикр:

Тўппа тўғри!  Айтганимдек, фуқароларнинг шахсий байрами бу шахсий худуд ва харким истагани хамда молиявий ахволидан келиб чиққан холда ўтказишга хақли! Хамда фуқароларнинг шахсий худуди доирасидаги шахсий хаётига доир хукумат қарори демократик давлат тамойилига қарши зид  иш бўлган бўларди.
Бироқ урф одатларга боғлиқ ортиқча чиқимни талаб этишга мажбурловчи тоғораю, мебель ва хоказоларга эса фикрим салбий! Инсониятни ўзи яратган урф одатларни бошқаларга бирдек қулай бўлиши устида лойиха шарт! «Аждодлар ва ота бобонг хурмати» тушунчалари нотўғри! Ўлиб кетган аждодлар хурмати қуръон тиловатичалик! Қолгани уларга бефойда ва кераксиз! 
Тўйдаги мехмон сони ва артистлар эса бу шахсий масала! Ва шу доирада қолгани адекват хамда мантиқан бўлибди! –
Қарор чиқмасидан аввал лойихани ўзидан шовшув ясаб «битта артист бўлади, ундай бўлади бундай қарор!» деб  бонг уриб ўқувчилар сонини кўпайтириш илинжида нотўғри хабарлар билан халқни захарлаб келаётган фолбин сайтларга эса уят!

 

Бу борада тўлиқ фикрим ва фактларга асосан маълумотлар учун манбаа

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here