Мени унутма… Севганимга аталган нома-71

0
14


Ўксик қалбим юрагимни ейди, 
У хам мени бир эсласин дейди.
Бугун соғинч ёмон келди,
У сенга бир шу илтижо  дейди:
Мени унутма….мени унутма…

Ёдимдаги мехримни эсласам,
Гўё умрим бекордайин ўтди. 
Қани у тафт, қани у оловлар,
У хам эслар дея куним ўтди.
Мени унутма….мени унутма… 

 

Хаётингда йўқман дея ,
Билсанг хечам ишонгим келмайди.
Юракка ўртанма  дея,
Эсламайди десам у тинмайди:
Мени унутма….мени унутма….

 

Сендан менга хеч нарса керакмас,
Лекин афсус,  бу сўзлар дил ейди.
Нечун яна истарман мўъжиза: 
Хеч нарса бўлмаганидай,  
              бағрим тўлдирсайди.
Мени унутма…мени унутма…

 

Сени соғиндим – бу оддий хол эди,
Фақат юрагим бундан тинчимай қўйди.
У хам шундайин эсласин дейди ,
Шундан бироз мен овунсам эди…

                                        Мени унутма…мени унутма…

 

(c) Sayyod

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here