Юлдуз Усмонованинг "Кики"сига Зухра Солиева эътироз билдириб балога қолди.

0
18


Хориж хонандаси Drake нинг “In My Feelings” ёки  ‘KIKI! DO YOU LOVE ME! қўшиғи оддийгина бир прикол билан шу қадар хит бўлиб кеттики, бу учун хонанда Drake инстаграмдаги қизиқчи Shiggy га ташаккурлар айтса бўлади. Айнан шу қизиқчи туфайли бутун дунё хозир шу қўшиққа прикол рақсларни давомламоқда.

Drake нинг шу  қўшиғига кўчада рақсга тушган Shiggy қилиқлари вирус тарзида бир зумда тарқалиб кетди ва унда Уилл Смитдек машхур айтёрлар хам қатнашди.  

Ўзимиздан эса хоним Ибрагимовна АҚШда сафарда бўлганларида челлендж тартибидан бири бўлган юриб кетаётган мошинани эшигини очиб олдида рақсга тушиб кетишни ва қўшиқдаги сўзларни юракчадан то руль бошқаришгача кўрсатиб беришларни  ўзларини стилларида ва айрим хориж рақс элементлари билан амалга оширди. 

Халқимизни аксари Юлдуз Усмоновани бу рақсини салбий қабул қилгани сир эмас. Айниқса хорижий рақс элементларига. Интернет олами танқиду хақоротларга тўлди. Унга жавобан Юлдуз Усмонова дунё миқёсидаги пранкка жавоб, биз хам дунё миқёсида трендларга бирдек амал қилиб бирдек қадам ташлашимиз керак деган фикрларни айтганларини сайтимизга жойлагандик (манба)  

Шахриёр билан дуэт тарзида  Юлдуз Усмонова  Drake нинг “In My Feelings” ёки  ‘KIKI! DO YOU LOVE ME! қўшиғини дуэт тарзида қайта куйлаб унга студияда суратга олинган  трек клипни тақдим этиб халққа ўзига хос тарзда  ижодий жавобни хам тақдим этган кўринади.

Ўзбекистондаги Кики челленджини бошлаб берган хоним Ибрагимовнани шу дуэт қўшиғини қўйиб унга рақсга тушишни эса қизиқчи Халима давомлаб инстаграмда тарғибот ўтказишни бошлади.

 

Дунё миқёсида ушбу челлендж оқибатида фожеаю фалокатлар хам рўй бераётгани сир эмас. Бизда эса бу билан боғлиқ илк жанжал…

 

 

Юлдуз Усмонованинг ушбу дуэти изохига таниқли қизиқчи актриса Зухра Солиева “Шу хам қўшиқми?” деб жавоб ёзган ва унга Юлдузнинг фанатларидан бири Хусан исмли йигит “Ўзингни бил…” дея хақорот қўшиб ёзган. Унга жавобан Зухра Солиева шахсий хабарлар орқали у йигитни сўкиб  хақоротлаб Юлдузига ялақилик қилаверишини айтган сухбатни Хусаннинг ўзи суратга олиб бизга жўнатди.

 

Актриса Зухра Солиева билан боғланганимизда у шундай деди:- 

-Мен Юлдузни ашуласига “Ўхшамабди” деб ёзсам мени сахифамга кириб Хусан деган  йигит жудаям хунук  изохлар қолдирибди. Кейин шахсий хабар йўлладим ва қора рўйхатга киргаздим. Ўзи бу йигит доим хақоротли изохлар ёзиб провокация қиларди , индамасдим. Аслида  шу йигитни топиб жазолаш керак доим хақоротли изохлар ёзади.  

 

Актриса Зухра Солиевани фикрига қўшиламан. Бир тарафдан хар кимни ўз фикри ва кимнидир қўшиғи кимгадир мажбуран ёқиши шарт хам эмас. Инстаграм оламида эса провокаторлар жудаям кўп. Айниқса ўзлигидан кечиб кумирини хаёти билан яшашга киришиб кетган паразитар фанатлар.  Кимлардир эса ёқтирмаган санъаткорини шарманда қилиш учун ёки хаётида бирор бир мухим ва пичоққа илинарли ходиса рўй бермаганидан интернетга кириб бировни эмоцияга чақириб ундан фойдаланиб ва машхурлар ортидан ўзига реклама қилиб   хаётидаги бўшлиқларни тўлдиришга уринади.   

Атай сўкиб хақоротлаб кейин жавобига олганини шартта суратга олиб тарқата бошлашади. Шу учун санъат оламдагиларни бундай провокацияларга юрмасликларига чорлаб қоламиз. 

 

Кики челленджга қайтсак, шахсан мен хам  бу челленджга   ижодан ўз  муносабатимни ютуб ва инстаграм сахифасидаги видео билан билдирганман. (манба)

       

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here