Wednesday, August 15, 2018
Сиз кимнидир мухлиси ёки фанклубида бўлиб суйган хонандангизни қўшиқларини нафақат тинглаш балки куйлаш сизга хузур бағишлайдими? Унда сизни “Мухлис-шоу” лойихасида иштирок этишга таклиф этамиз. Бу видеолойиха бахона балки сизни хам истеъдодингиздан бахраманд бўладиганлар топилар. 8-январь куни соат кундузги 12:00дан то 18:00гача кастингда кутамиз! Манзил+батафсил: +99894 695-21-21
"БешБет"нинг навбатдаги мехмонлари актриса ва дизайнер Шахзода Мухаммедова хамда хонанда Дилсўз. Қизиғи бу икки иштирокчига тушган шартларни кўпи ўхшаш бўлди. Дилсўздан бошладик: Дилсўзни бундай кўринишда учратдингизми, демак у ниманидир мақтанаётганини билаверинг) Вахима Қалай? Райхонга ўхшабдими? Мактабни билмадигу аммо санъатда Дилсўз аълочи экани аниқ. Навбат Шахзодага: Дилсўзнинг вахимасидан фарқи борми?) Шахзода 2 бахо олганида Дилсўздан фарқли бошига оғриқ хам туришини англадик. Шахзоданинг ички дунёси унинг икки ишорасиданоқ маълум. Шохжахон Шахзоданинг талқинида! Хосилани талқинига нима дейсиз? Бу икки ижодкор вазифаларни нечоғлик уддалаганини изохларда ёзишни унутманг. Сайтимизни кузатиб боринг ва "БешБет"ни навбатдаги иштирокчиларини шартлардан қай тарзда ўтишларидан завқланасиз! Лойихани (+фотолар) Нодира Махмудова тайёрлади.

“ЭътиБОР”-2016

2016-йилда шоу-бизнесда фаоллиги ва албатта эътирофу эътиборга кўпроқ сазовор бўлганлар рўйхати билан таништирар эканмиз, бир неча йўналиш тузиб ва уларни зўрма-зўраки аълодан фарқли яхшироғу ва балки қониқарлилар билан тўлдириб эмас, росмана лойиқларни кўрсатишни лозим топдик: Алишер Файзнинг миллий йўналишдаги эркак хонандаси сифатида 2016-йил файзи ўзгача бўлганини сезиш қийин бўлмади. Йиғилган аксарият овозлар хам унга бўлди. Тиниб-тинчимас, тан бермас ва мехнатига яраша лойиғини олаётган Сардор Рахимхонга овозлар хам шу қадар бўлди. 2016-йилда эстрада йўналишидаги эркак хонандаларидан бирортаси у каби мехнат қилмади хисоб. Муниса Ризаева ўз номини порлатган пайтидан буён эстрада йўналишидаги аёл хонандалардан энг илғор ўрнини 2016-йилда хам бериб қўймади. Халқ хизматидаги ўрни борасида хам унча бунча санъаткор бугунги кунда Муниса билан рақобатлаша олмаса керак. Санъатдаги ўрни бежиз ўтмаётган ва маънавий мулкни кўтариб Бобурдан то Лутфий ғазалларини бугунги даврда долзарб ..
Ботир Қодиров 25-декабрь кечаси билан янги "Балле балле" хиндчасифат қўшиғига клип суратга олдирди. Сўнгги пайтлар оғир қўшиқларга кўп клип тақдим этгани сабабли шўх қўшиғига хам клип суратга олиб тақдим этишни лозим топганини айтади. Қўшиқ ва клип хақидаги барча маълумотни деярли 19-минутли жараёндан тақдим этилаётган видеода Ботир ижодий жамоаси билан интервьюсида айтган. Яқиндагина "Мавсум хитлари" гала концертида қўли гипсда кўринган Ботирни шу кунги клип жараёнида қўли тузала бошлагани аниқландию, бироз ўтмай пешонасини қаергадир уриб олиб шифокорга кетгани маълум бўлди. Ботирни жарохатлар сўнгги пайтлар суяётганидан хам бу далолат. Ўқитиб юбориш керакмикан бу болани)) Ё халиги кинна солибми а?) Ролларда қизиқчилар Ботир ва Маъмур Клип режиссери Нозим Жумаев, оператор Рустам Муродов. ФотоВидеоРепортажни Нодира Махмудова тайёрлади. ЮТУБда томоша
Ўзбек бозорида хорижда сифатли ва энг қулайи саналган "BATSAM" кофе турлари пайдо бўлди. Энг қулайи деганимни боиси сизга фақатгина қайноқ сув кифоя бўлади, қолгани суратда кўриб турганингиздек хаммаси ўзида! Хамкорлик учун бизга таклиф тушиб "BATSAM"ни уч хил туридан ижодий жамоамизга татиб кўриш учун ташлаб кетишди ва инстаграм оламида кузатганлар фотографимиздан то фанфорум вакиласигача бу кофени мақташганини шохиди бўлишди. Инстаграм оламидаги ўқувчиларимиз мени ширинлик ва айниқса кофени жудаям хуш кўришимни қўядиган суратларимдан кўриб билишади. "BATSAM" кофесини CAPPUCCINO creamни татиб кўриб таъмига ва айниқса кўпиги билан чиққанига беш кетдим. Карамель таъмли капучино менга жудаям ёқди. Ёруғ юз билан "BATSAM"ни тавсия этарканмиз, ундаги мухим маълумотини хам айтиб ўтамиз: -3 хил турда бўлган: "2таси 1да" (кофе, глюкоза сиропи, сут, ваниль), "3таси 1да" (кофе, сут, ваниль ва шакарқамишдан жигарранг карамель шакар хамда глюкоза сиропи) ва CAPPUCCINO cream тури сотувд..
Даврон ва Канизани онлайн эфирдаги жанги ВИДЕО "Соғинч садоси" илк ўзбек интернет радиоси 2012-йилдан бери фаолият юритиши ва ўша пайтлар унда "Сайёд-шоу" хар шанба эфирга чиқиши урфга кирганидан хабарингиз бор. 2012-йил якунида "Сайёд-шоу"нинг байрамона жонли сонида Юлдуз Усмонова мехмон бўлиб бу шоу бевосита онлайн тарзида айнан шу радиога трансляция қилинганидан хам хабардорсиз. Кейинчалик видео тури хам диск хамда интернетда тарқалганди. Бироз муддатли танаффусдан сўнг шу йили 10-декабрьдан "Сайёд-шоу" яна шу манзил ва радиода эфирга қайтиб илк сонида Умидахон билан уланиб қизиқ сухбату жонли ижролар бўлди. Бир неча соат аввал 24-декабрь кунги эфирга актер Адиз Ражабов олиб чиқилганида жонли ижро пайти у Далер Назаровнинг "Чаки чаки" қўшиғидан парча куйлаб бераркан ундан аввал хазил тарзида Канизанинг қўшиқларини танлаши хақида айтдию, мавзу уланиб, импровиз тарзида кейинги иштирокчи Каниза эфирга олиб чиқдик. Кутилмаганда радионинг онлайн чатида бўлганлар саволи ўқиб бер..
15-декабрь кунги "Сетора"нинг қисман бўлсада тикланишдан дарак бўлган "Рахмоним" қўшиғи тақдимот кечасидан репортаж тақдим этганимизда ушбу кечада кутилмаган тарзда гурух қизлари "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси доирасида кимошди савдоси ўтказиб тушган пулларни лейкемия билан касалланган болларга хайрия қилишни билдиришганди. Кимошди савдосидан "Сетора"нинг дискини 750.000 сўмга сотиб олган Мирзалиева Камола билан гурух қизлари "Сайёд-медиа" офисига ташриф буюриб пулларни топширишди. Мазкур хайрия "Фахрли инсон" хайрия тағибот лойихаси доирасида ўткир лейкоз (лейкемия-оққон, қон раки) билан касалланиб даволанаётган 2003-йил туғилган 13 ёшлик Ғоффоров Русланни кимётерапияси учун дори сотиб олиниб унинг бувисига топширилди. Бувисини айтишича унинг 4 фарзанди оламдан ўтган ва бу набираси энг катта ўғлини фарзанди экан. Жудаям қийналган оиладаги фожеа устига фожеа билан кетма-кет ўлимлар устида яна набирасини хам ўлими билан олишаётганида бу оз бўлсада ёрдамдан шўрлик онахон т..
2-декабрьдаги "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг йил якуний сони байрамчасида шоира, бастакор ва хонанда Шахноз, хонандалар Умидахон, Феруза Каримова ва Шахло Ахмедова актриса Луиза Расулова, Сулола гурухи, Миллий тв бошловчиси Отабек Тожибоев, урма созлар бўйича созанда Муллашарофов Ахрорбек ва албатта "Фахрли Инсон" хайрия тарғибот лойихасининг фахрли ишчиси актер Адиз Ражабовлар тадбирни бадиий қисми билан иштирок этишди. Шоу-бизнесдаги таниқли ва илғор гитаристлардан Нодир Тошхўжаев ва унинг Сулола гурухи хамда урма созлар бўйича махоратли созанда Муллашарофов Ахрорбек (Канизани созандаси) билан биргаликда мусиқий ижроларига хонандалар жонли қўшиқлар куйлашди. Йил якуний сони тарихига мухрланган қахрамонларимиз билан танишинг! Ахир улар ўзларидан бир парчани яшаш учун хайрия қилиб қон топширган фахрли инсонларимиз! доимий равишда қон топширадиган фахрли донорларимиздан ғурурланамиз! Қон топширганлар рўйхати: 1. Нуриева Севиля 2. Аминова Сарвиноз 3. Қосимов Руста..
Айни дамда Москвада режиссер сифатида бўлган Алишер Узоқов Миллий кинематография 16-форумида иштирок этмоқда. “Ўзбеккино” Алишер билан биргаликда яна икки режиссер Умид Хамдамов ва Сарвар Каримовларни ушбу бир хафталик тадбирга малака оширишга жўнатган. Алишер Узоқов: -Бу ерга келганимдан бери асосий таассурот: 16-декабрьда келган бўлсам МДХ давлатлари орасида ёшлар билан сухбатлар ўтказиб фикр алишилмоқда. Бир нарсага амин бўлдимки бизда Ўзбекистонда хамма нарса хақиқатданам зўр экан. Мен ростан гапиряпман бу гапни! Эстония, Молдавия, Латвия, Литва, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон буларни ўзларидаги кино борасида ахволини агар эшитсангиз биздаги кино оламидаги эътибор ва имкониятлар анча яхши эканини биласиз. Кўпчилиги бизга роса хавас қилмоқда . Агар биздаги имкониятлардан фойдалана олсак камида Москванинг даражасига чиқиб олсак бўлади, чунки Москвада хам кино сохасида ахвол хозир яхшимас. Лекция, семинар ва мастер-классларни асосан ВГИКни ўқитувчилари , продюсерлар, режиссерл..
Ғоялар кўпайганда кўпаймоқда... ақл балоғатга етгани сари ёш ўз ишини қиляпти...куч... Ғояларни ёшларда давомлаб уларни тарбиялашни истайман. Дунёдаги энг кир ва бевафолиги олдиндан маълум бўлган даража-машхурлик! Оддийлик ва софликни соғиндим... Оиламни ва ўзимни жуда соғиндим... Бахор ўзиникини айтади!

Recent Posts