Абдулазиз маддох! Илтимос қайтма!

0
37


Ўзи хеч ким шунчаки запретга тушмайди! Бари муносиб ва лойиқ бўлиб тушган!

 

Нечоғлик инсон фаросатсиз ва фахмсиз бўлиши керакки ўлиб кетган инсонни устидан шундай сатрлар битса… Ўша  ИАКлаётган инсон сенга УНВОН берган! Сен хам унутибсанда? Худди Иқбол Мирзо каби… Ўзи ўхшаб хам кетасизлар…шаклу шамойилу маддохликда хам.  Кўрнамакликда хам балки? Мабодо қариндошмасмисизлар?

Нечоғлик инсонда фахм фаросат фақир бўлмоғи  мумкинки запрет тушунчаларини шахсан Президентдан эмас ва Президентни хонандалардан бошқа муаммоси етарли эканини тушуниб етмоқликка…
На Каримов асли сени запрет қилган ва на Мирзиёев шахсан ўз ташаббуси билан Туркияда Эрдоғанни ПРЕЗИДЕНТИМИЗ дея видеолар қилиб, профилидан хали хануз байроғини ечмаган инсонни қайтариш керак деган бўлса… Шунчаки “ха майли” дейилганликдир асли сен кўпиртирибла ташлаётган нарса))

 

Нечоғлик фахм фаросат?
Минқиликни чегараси бормикан эркак кишида?

 

“Вай мани уйимга шахсан телефон қилишди, вай шахсан Мирзиёев мени запретдан чиқарди!” деб, турли ракурс, турли хона кийим ва соч турмагида  кетма кет видеолар чиқаравериб  фақатгина клип чиқаришинг қолди холос. Қўшиқ хам ёз “Мирзиёев мени қайтармоқда”- деб ва унга клип хам ол.
Яхши кўрасанку маддохликни, ўз даврида хатто бизнесмен Салим акага хам қўшиқ куйлаган албатта Мирзиёевга мадхия тузаётган бўлсанг ажаб эмас. Ўша бир қўшиққа минг гармония ва мелодия қилинадиган стилингда.
Тўртта қўшиғинг бўлса хаммасини гармонияси хам, мусиқасию мелодияси хам бир…”ягонам ўзинг” ва “фарёд урсам”(клони душманлар яна қанақадир)  деган қўшиқларингга  нақ тўртта шеър қилиб чиқарибсан, бастакорман деган одамнинг ижодий фантазия фожеаси бундан ортиқ бўлмаса керак. Қандай қилиб бастакор бўлган бу катта бир жумбоқ аслида…

 

Тошкентга келганингда яна устимдан ёзишни унутма, яхши кўрасанку участковыйма участковый устимдан ариза ёзиб юришни)) Собиқ хамкасбингни прокуратурадаги лавозимидан фойдаланиб дегандек а лаббай?)))
У давр хам бу давр хам бир: хақиқат эгилсаям синмас, аммо мани холатимда эгилмадиям эгилмайди хам!
 Эгади! Ишон!

Фикрларимга содиқман! Сендака инсондан нафратланаман!
На миннатдорлик хисси бор сенда, на Ватанпарварлик ва на содиқлик!

 

Нега запрет сабабларини халққа ростини айтмадинг? Нимадан кейин ўзи запретга тушгандинг? шунчаки омадинг кетиб Ўзбекистонда умуман на тўйинг ва на бошқа ишинг қолмай (емай) Қозоғистонда пул топиб юриб мухолиф сайтларга Ўзбекистон устидан мағзава ағдарганингдан кейин эмасмиди? Қорлар ёғиб излар ёпилибдими? Нега ёлғон ва тухматлар қиласан?

 

Худони ўзи кўрсатмасину аммо сени ўрнингда бўлиб қолганимда хам (минг бора Худо асрасин) запретда бўлмай туриб чет элга борволиб Ўзбекистон устидан мағзава тўкмасдим! Омадсизлигим аламидан Ўзбекистонни ёмонлаб запретга тушмасдан, шу омадсизлик  устида ишлардим! 
Заслуженно лойиқ топилган кейинги запретда эса, Туркия бўладими бошқами, ўзга миллат ва ватаннинг Президентини ЎЛИБ ҚОЛСАМ ХАМ ПРЕЗИДЕНТИМ дея олмасдим! ЎЛДИРИШСАЯМ! Хеч бўлмаса шу миллатимга содиқлик учунам ўзга миллат рахбарини Президентим дея олмасдим….
 Ичимда аза тутиб яшасам хам Ўзбекистонга тикилиб ўтардим! Ўзга юртни байроғини профильга қўйгандан  кўра  чет элда хор бўлсам хам байроғимга ўраб кўмларинг дердим! Бутун бошли ўзбек халқи мандан кечсаям ман ундан кечолмасдим. Чунки қон қоним у ўзбегим, оилам… Худо хаққи мани чин сўзларим шу! Шу сатрларни ёзиб хам ич-ичимдаги барча хис туйғулар остин-устун бўлиб кетмоқда. Шу сатрларни хис қилибам кўзимга ёш келмоқда хатто…
Сендака инсонлар юртга  ва миллатига асло керакмас ! Сен миллат ва санъат шармандасисан!

 

 

Сенга унвон берган инсонни ўлиб кетган бўлса хам устидан кулишингни қара…бу сени ахволинг намойиши! ИАКламагин! Ислом Абдуғаниевич Каримов у! Интернетда тарқалган мишмишни аввал тагига етмасдан ноғорангни топволиб чалишга шошилма! Шу инсонни  даврида нафасинг чиқмаган! Думингни қисиб бўлса хам четга чиқиб кетиб ўша ердан бир нарсалар деб валдирагандирсан аммо шу ерда ғинг деёлмаган шоқолсан! Ўша инсон Ўзбекистонни ўлиб кетгунича Ўзбекистон қилиб турган буюк шахс! Тарихий инсон бўлиб қолган!
Сан кимсан уни олдида? Савол бер ўзингга? Кимсан?
Ман учун хоинсан!  Ёлғончи ва тухматчи! Маддохсан ва минқисан!

 

 

Ва унутма! Президент меняется но не система! Сани запретинггаям ва балки қайтишинггаям система сабабдир. У эса ўзгармас. Йиллар давомида тузилган. Балки хурсандчилигинг хам аслида бир қопқонга тушишчаликдир.
Рахбарият сен ўйлаганчалик гўл ва содда эмас! 

Хотя..шуты всегда и везде нужны.
Знай своё место, гдеб не был!
И рано не радуйся)

Виват Хақиқат!

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here