Алишер Узоқов: “Ўзбек кино олами хорижникидан зўр экан!”

0
324

Айни дамда Москвада режиссер сифатида бўлган Алишер Узоқов Миллий кинематография 16-форумида иштирок этмоқда. “Ўзбеккино” Алишер билан биргаликда яна икки режиссер Умид Хамдамов ва Сарвар Каримовларни ушбу бир хафталик тадбирга малака оширишга жўнатган.

Алишер Узоқов: –Бу ерга келганимдан бери асосий таассурот: 16-декабрьда келган бўлсам МДХ давлатлари орасида ёшлар билан сухбатлар ўтказиб фикр алишилмоқда. Бир нарсага амин бўлдимки бизда Ўзбекистонда хамма нарса хақиқатданам зўр экан. Мен ростан гапиряпман бу гапни!

Эстония, Молдавия, Латвия, Литва, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон буларни ўзларидаги кино борасида ахволини агар эшитсангиз биздаги кино оламидаги эътибор ва имкониятлар анча яхши эканини биласиз. Кўпчилиги бизга роса хавас қилмоқда . Агар биздаги имкониятлардан фойдалана олсак камида Москванинг даражасига чиқиб олсак бўлади, чунки Москвада хам кино сохасида ахвол хозир яхшимас.

Лекция, семинар ва мастер-классларни асосан ВГИКни ўқитувчилари , продюсерлар, режиссерлар , фестивалларда муаллифлик фильмларини суратга олганлар ўтказмоқда.

Демак Москвани киносини яхшимас ахволи даражасига хали чиқишимизга бор бўлса унда ахвол бизда унчалик ёмонмас экан а?))

Кўндир Жароқий энди фикрларни хам эгалламоқдами дейман))

Бироз аввал ўзбек кино оламига қарашлари кескин танқидий бўлган Алишер Узоқов мусофирликда хаттоки кино оламини хам соғинган кўринади.

Кўп нарсалар таққосланганида ўз қадр қимматини намоёнлар дегани шу бўлса керак. Балки…

Қани малакани ошириб қайтган Алишер у айтган имкониятлардан қай даражада фойдаланиб қандай каромат кўрсатаркин). Ижодан албатта!)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here